https://sputniknews.uz/20260817/iran-usa-harbiy-mukofot-belgilash-59747340.html
Эрон ҳар бир ўлдирилган АҚШ ҳарбийси учун 30 минг доллар мукофот белгилади
Эрон ҳар бир ўлдирилган АҚШ ҳарбийси учун 30 минг доллар мукофот белгилади
Sputnik Ўзбекистон
Эрон Қуролли кучлари қўмондони генерал Амир Хотамий "молиявий жиҳод" режасини эълон қилди. Америкалик ҳарбий учун 30 минг доллар миқдорида мукофот белгиланди, Ҳурмуз бўғози эса урушни тугатиш шартларидан бири деб аталди.
2026-08-17T12:14+0500
2026-08-17T12:14+0500
2026-08-17T12:45+0500
дунё янгиликлари
дунёда
ақш – эрон можароси
эрон
ақш
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1444/16/14441662_0:12:1000:575_1920x0_80_0_0_14eb66bc495e16b0edb034cbcfdef461.jpg
ТОШКЕНТ, 17 авг — Sputnik. Эрон армияси америкалик ҳарбийни ўлдирган ёки асирга олиб топширган шахсларга 30 минг доллар ёки 5 млрд туман мукофот беришини маълум қилди. Эронлик аёллар учун мукофот икки баравар кўп бўлади.Армия бош қўмондони генерал Амир Ҳотамийга кўра, режа "молиявий жиҳод"да иштирок этиш истагини билдирганлар кўплиги сабабли ишлаб чиқилган.Ҳотамий яна америкалик ҳарбийга қарши ишлатилган қурол армия томонидан бозор нархидан икки баравар қимматга сотиб олиниши ва эгасига янги қурол берилишини айтди. Сотиб олинган қурол эса махсус музейда сақланади.Генерал АҚШ ҳарбийларининг Форс ва Уммон кўрфазлари ҳамда Ҳўрмуз бўғозига киришига Эрон энди йўл қўймаслигини ҳам таъкидлади. Баёнот АҚШ президенти Дональд Трамп Ҳўрмуз бўғозини урушдан кейин Америка ҳудуди деб эълон қилиш нияти ҳақида гапирганидан сўнг янгради. Ҳотамий бунга жавобан Теҳрон бўғоз устидан назорат масаласида ён бермаслигини билдирди.Шунингдек, Эрон қўмондони "USS Abraham Lincoln" авиаташувчиси камида бир марта Эрон снаряди билан нишонга олинганини даъво қилди. АҚШ аввал ҳам авиаташувчига зарба берилгани ҳақидаги Эрон баёнотларини рад этган. Айни пайтда кема узоқ муддатли жанговар хизматдан сўнг алмаштирилиши кутилмоқда.
https://sputniknews.uz/20260805/trump-iran-xatolar-59499578.html
эрон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1444/16/14441662_0:0:889:667_1920x0_80_0_0_a301f0726bcafab8968c073dc2409495.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунё янгиликлари, дунёда, ақш – эрон можароси, эрон, ақш
дунё янгиликлари, дунёда, ақш – эрон можароси, эрон, ақш
Эрон ҳар бир ўлдирилган АҚШ ҳарбийси учун 30 минг доллар мукофот белгилади
12:14 17.08.2026 (янгиланди: 12:45 17.08.2026) Эрон армияси америкалик ҳарбийни ўлдирган ёки асирга олиб топширганларга 30 минг доллар, аёлларга эса икки баравар кўп мукофот ваъда қилди.
ТОШКЕНТ, 17 авг — Sputnik. Эрон армияси америкалик ҳарбийни ўлдирган ёки асирга олиб топширган шахсларга 30 минг доллар ёки 5 млрд туман мукофот беришини
маълум қилди. Эронлик аёллар учун мукофот икки баравар кўп бўлади.
Армия бош қўмондони генерал Амир Ҳотамийга кўра, режа "молиявий жиҳод"да иштирок этиш истагини билдирганлар кўплиги сабабли ишлаб чиқилган.
Ҳотамий яна америкалик ҳарбийга қарши ишлатилган қурол армия томонидан бозор нархидан икки баравар қимматга сотиб олиниши ва эгасига янги қурол берилишини айтди. Сотиб олинган қурол эса махсус музейда сақланади.
Генерал АҚШ ҳарбийларининг Форс ва Уммон кўрфазлари ҳамда Ҳўрмуз бўғозига киришига Эрон энди йўл қўймаслигини ҳам таъкидлади.
У Ҳўрмузни мамлакатнинг геосиёсий имконияти деб атаб, бу омил АҚШ билан урушни тугатиш шартларидан бири бўлишини билдирди.
Баёнот АҚШ президенти Дональд Трамп Ҳўрмуз бўғозини урушдан кейин Америка ҳудуди деб эълон қилиш нияти ҳақида гапирганидан сўнг янгради. Ҳотамий бунга жавобан Теҳрон бўғоз устидан назорат масаласида ён бермаслигини билдирди.
Шунингдек, Эрон қўмондони "USS Abraham Lincoln" авиаташувчиси камида бир марта Эрон снаряди билан нишонга олинганини даъво қилди. АҚШ аввал ҳам авиаташувчига зарба берилгани ҳақидаги Эрон баёнотларини рад этган. Айни пайтда кема узоқ муддатли жанговар хизматдан сўнг алмаштирилиши кутилмоқда.