https://sputniknews.uz/20260816/shahrisabz-jahon-hunarmandchilik-shahar-59737800.html
Шаҳрисабз каштачилик бўйича жаҳон ҳунармандчилик шаҳри деб тан олинди
Шаҳрисабз каштачилик бўйича жаҳон ҳунармандчилик шаҳри деб тан олинди
Sputnik Ўзбекистон
Шаҳрисабз каштачилик йўналишида "Жаҳон ҳунармандчилик шаҳри" мақомини олди. У Ўзбекистондан ушбу халқаро рўйхатга кирган олтинчи шаҳар бўлди.
2026-08-16T18:44+0500
2026-08-16T18:44+0500
2026-08-16T18:44+0500
ҳунармандлар
фестивал
ўзбекистон
туризм
туризм қўмитаси
бухоро
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/08/10/59737635_0:0:1280:721_1920x0_80_0_0_6818dfa7a811089af8b8aa7d1daacccd.jpg
ТОШКЕНТ, 16 авг — Sputnik. Шаҳрисабз шаҳри 2026 йилда каштачилик йўналишида "Жаҳон ҳунармандчилик шаҳри" мақомига сазовор бўлди, деб хабар қилди Туризм қўмитаси.Бу ҳақда Шаҳрисабзда ўтказилган "Ироқи" халқаро каштачилик фестивалининг якуний маросимида Бутунжаҳон ҳунармандлар кенгаши AISBL президенти Саъад Ал-Қаддуми расман эълон қилди. Мақомни тасдиқловчи халқаро сертификат шаҳар ҳокими Шерзод Бўриевга топширилди.Шаҳрисабз ироқи каштачилик мактаби ёрқин ранглари, ўзига хос тикиш услуби ва нақшлари билан ажралиб туради. Унда бодомсимон гуллар, "чор чироқ", "чаяннусха", "офтобпараз" ва бошқа анъанавий нақшлар кенг қўлланилади. Айрим ҳунарманд оилаларда бу санъат бир неча авлоддан бери давом эттириб келинмоқда.13–15 август кунлари ўтказилган "Ироқи" фестивалида Ўзбекистоннинг турли ҳудудлари ва қўшни давлатлардан каштачилар иштирок этди. Дастурдан кўргазмалар, маҳорат дарслари ва ҳунармандларнинг тажриба алмашуви ўрин олди.
https://sputniknews.uz/20260516/buxoroda-xalqaro-zargarlik-va-zarduzlik-festivali-bolib-otmoqda-57628885.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/08/10/59737635_74:0:1211:853_1920x0_80_0_0_3e585342f67c91035e6dabfb010186d1.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ҳунармандлар, фестивал, ўзбекистон, туризм, туризм қўмитаси, бухоро
ҳунармандлар, фестивал, ўзбекистон, туризм, туризм қўмитаси, бухоро
Шаҳрисабз каштачилик бўйича жаҳон ҳунармандчилик шаҳри деб тан олинди
Шаҳрисабз каштачилик йўналишида "Жаҳон ҳунармандчилик шаҳри" мақомини олди. Бундай халқаро эътирофга сазовор бўлган Ўзбекистон шаҳарлари сони олтитага етди.
ТОШКЕНТ, 16 авг — Sputnik. Шаҳрисабз шаҳри 2026 йилда каштачилик йўналишида "Жаҳон ҳунармандчилик шаҳри" мақомига сазовор бўлди, деб
хабар қилди Туризм қўмитаси.
Бу ҳақда Шаҳрисабзда ўтказилган "Ироқи" халқаро каштачилик фестивалининг якуний маросимида Бутунжаҳон ҳунармандлар кенгаши AISBL президенти Саъад Ал-Қаддуми расман эълон қилди. Мақомни тасдиқловчи халқаро сертификат шаҳар ҳокими Шерзод Бўриевга топширилди.
Шу тариқа, Шаҳрисабз "Жаҳон ҳунармандчилик шаҳри" мақомига эга Ўзбекистондаги олтинчи шаҳар бўлди. Аввалроқ Қўқон ёғоч ўймакорлиги, Марғилон ипак ва икат, Риштон кулолчилик, Шаҳрихон пичоқчилик ва дўппичилик йўналишида мазкур рўйхатга киритилган. Бухоро ҳам "Жаҳон ҳунармандчилик шаҳри" мақомига эга.
Шаҳрисабз ироқи каштачилик мактаби ёрқин ранглари, ўзига хос тикиш услуби ва нақшлари билан ажралиб туради. Унда бодомсимон гуллар, "чор чироқ", "чаяннусха", "офтобпараз" ва бошқа анъанавий нақшлар кенг қўлланилади. Айрим ҳунарманд оилаларда бу санъат бир неча авлоддан бери давом эттириб келинмоқда.
13–15 август кунлари ўтказилган "Ироқи" фестивалида Ўзбекистоннинг турли ҳудудлари ва қўшни давлатлардан каштачилар иштирок этди. Дастурдан кўргазмалар, маҳорат дарслари ва ҳунармандларнинг тажриба алмашуви ўрин олди.
Бутунжаҳон ҳунармандлар кенгаши 1964 йилда ташкил этилган халқаро ташкилот бўлиб, анъанавий ҳунармандчиликни сақлаш ва усталарни қўллаб-қувватлаш билан шуғулланади.