Руфат Рисқиев вафот этди
10:14 15.08.2026 (янгиланди: 10:57 15.08.2026)

© Sputnik / Юрий Сомов
/ Oбуна бўлиш
Ўзбекистонлик биринчи жаҳон чемпиони, "Тошкент йўлбарси" номи билан машҳур бўлган боксчи 76 ёшида вафот этди.
ТОШКЕНТ, 15 авг — Sputnik. Ўзбекистонлик афсонавий боксчи Руфат Рисқиев 76 ёшида вафот этди. Бу ҳақида Ўзбекистон Бокс федерацияси хабар қилмоқда.
Руфат Рисқиев 75 кг вазн тоифасида мусобақаларда қатнашган. У тўрт карра СССР чемпиони, 1974 йилда ўзбек боксчилари орасида биринчи жаҳон чемпиони ва 1976 йилда Монреаль Олимпиадасида кумуш медаль соҳиби бўлган.
Руфат Рисқиев спорт фаолияти давомида 189 та жанг ўтказиб, 174 тасида ғалаба қозонган.
Рисқиев спортчилик фаолиятидан сўнг мураббий ва ҳакам сифатида ишлаган.
Руфат Рисқиевнинг ҳаёти ва спортдаги фаолиятига бағишланган "Рингга чақирилади" фильми ҳам суратга олинган (1979). Унда бош ролни спортчининг ўзи ижро этган.
Руфат Рисқиев сўнгги йилларда оғир касаллик билан курашган. 2016 йилда Рискиевнинг ўнг оёғи тромбоз туфайли ампутация қилинган эди.