https://sputniknews.uz/20260815/evropa-suyultirilgan-tabiiy-gazdan-rossiya-gaziga-otmoqda-59725142.html
Европа суюлтирилган газдан Россия табиий газига ўтмоқда
Европа суюлтирилган газдан Россия табиий газига ўтмоқда
Sputnik Ўзбекистон
ЕИ "Турк оқими" орқали сотиб олаётган табиий газ ҳажми ўсмоқда, бир вақтнинг ўзида ҳарид қилинаётган суюлтирилган газ ҳажми камаймоқда. 15.08.2026, Sputnik Ўзбекистон
2026-08-15T17:51+0500
2026-08-15T17:51+0500
2026-08-15T19:00+0500
европа
европа иттифоқи
газ қувури
газ
турк оқими
россия
иқтисод
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/148/31/1483108_0:0:1500:844_1920x0_80_0_0_bea4d2b8854f579fbf15e37a9fd1205d.jpg
ТОШКЕНТ, 15 авг — Sputnik. Европа Иттифоқи август ойнинг бошида глобал бозорда харид қилаётган суюлтирилган газ ҳажмини сўнгги икки йилда кузатилган энг паст даражага туширди. Бир вақтнинг ўзида "Турк оқими" орқали етказиб берилаётган Россия табиий газини харид қилиш энг юқори даражага етди. Бу ҳақида, статистик маълумотларга асосланиб, РИА Новости хабар бермоқда.Бир вақтнинг ўзида, Gas Infrastructure Europe маълумотларига кўра, 1 августдан 12 августгача Европа Иттифоқи суюлтирилган газ терминалларига газ етказиб бериш ҳажми 3,2 миллиард кубометрни ташкил этган. Бу ойлик 3,7 % ва йиллик 12,6 % пасайишни англатади. Январь ойида Европа Иттифоқи Кенгаши Россия энергия импортини босқичма-босқич бекор қилиш тўғрисидаги низомни тасдиқлади. Узоқ муддатли суюлтирилган табиий газ етказиб беришга тақиқ 1 январдан, қувур орқали газ етказиб беришга тақиқ эса 2027 йил 1 ноябрдан кучга киради. Қисқа муддатли шартномалар аллақачон тақиқланган.2025 йил 1 январда Украина орқали Россия газ транзити тўхтатилгандан сўнг, "Турк Оқими" Россиядан Европага ягона газ етказиб бериш йўналишига айланди. 2025 йил охирида "Турк оқими" орқали етказиб берилган газ рекорд даража — 18 миллиард кубометрдан ошди.Москва Ғарб Россия энергия ресурсларини сотиб олишдан бош тортиб, жиддий хатога йўл қўйганини кўп марта таъкидлаган: бу Европани ёқилғини янада юқори нархларда харид қилишга мажбурлайди. Охир оқибат ЕИ барибир Россия газини сотиб олишга мажбур бўлмоқда, фақат энди воситачилар орқали ва қимматроқ нархга.
европа
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/148/31/1483108_188:0:1313:844_1920x0_80_0_0_394dbd9fcb0c2c676a9e56ddf8416e40.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
европа, европа иттифоқи, газ қувури, газ, турк оқими, россия, иқтисод
европа, европа иттифоқи, газ қувури, газ, турк оқими, россия, иқтисод
Европа суюлтирилган газдан Россия табиий газига ўтмоқда
17:51 15.08.2026 (янгиланди: 19:00 15.08.2026) ЕИ "Турк оқими" орқали сотиб олаётган табиий газ ҳажми ўсмоқда, бир вақтнинг ўзида ҳарид қилинаётган суюлтирилган газ ҳажми камаймоқда.
ТОШКЕНТ, 15 авг — Sputnik. Европа Иттифоқи август ойнинг бошида глобал бозорда харид қилаётган суюлтирилган газ ҳажмини сўнгги икки йилда кузатилган энг паст даражага туширди.
Бир вақтнинг ўзида "Турк оқими" орқали етказиб берилаётган Россия табиий газини харид қилиш энг юқори даражага етди. Бу ҳақида, статистик маълумотларга асосланиб, РИА Новости хабар бермоқда.
Бугунги кунда Болгария-Туркия чегарасидаги "Странжа-2 — Малкочлар" ўтиш жойи орқали етказиб бериш ойига 7%, йиллик ўлчамда 5% ўсиб, 609,2 миллион кубометрга етди, деб хабар беради ENTSOG маълумотлари.
Бир вақтнинг ўзида, Gas Infrastructure Europe маълумотларига кўра, 1 августдан 12 августгача Европа Иттифоқи суюлтирилган газ терминалларига газ етказиб бериш ҳажми 3,2 миллиард кубометрни ташкил этган. Бу ойлик 3,7 % ва йиллик 12,6 % пасайишни англатади.
Январь ойида Европа Иттифоқи Кенгаши Россия энергия импортини босқичма-босқич бекор қилиш тўғрисидаги низомни тасдиқлади. Узоқ муддатли суюлтирилган табиий газ етказиб беришга тақиқ 1 январдан, қувур орқали газ етказиб беришга тақиқ эса 2027 йил 1 ноябрдан кучга киради. Қисқа муддатли шартномалар аллақачон тақиқланган.
2025 йил 1 январда Украина орқали Россия газ транзити тўхтатилгандан сўнг, "Турк Оқими" Россиядан Европага ягона газ етказиб бериш йўналишига айланди. 2025 йил охирида "Турк оқими" орқали етказиб берилган газ рекорд даража — 18 миллиард кубометрдан ошди.
Москва Ғарб Россия энергия ресурсларини сотиб олишдан бош тортиб, жиддий хатога йўл қўйганини кўп марта таъкидлаган: бу Европани ёқилғини янада юқори нархларда харид қилишга мажбурлайди. Охир оқибат ЕИ барибир Россия газини сотиб олишга мажбур бўлмоқда, фақат энди воситачилар орқали ва қимматроқ нархга.