Бирка, чип ва электрон база: ҳайвонларни ҳисобга олишнинг янги тизими қандай ишлайди
11:43 14.08.2026 (янгиланди: 16:03 14.08.2026)
© Sputnik
Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Қорамол, қўй, эчки ва туяларни идентификация қилиш ва рўйхатга олиш жараёнида уларга махсус бирка тақилади.
Ўзбекистонда ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатишнинг янги тизими босқичма-босқич жорий этилмоқда.
Sputnik Ўзбекистон матбуот марказида ушбу тизимга бағишланган матбуот анжуманида Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси ҳузуридаги Ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш маркази бўлим бошлиғи Ғайрат Қўзибоев иштирок этди.
Мутахассиснинг маълум қилишича, мамлакатда тизимни жорий этишда Россия, Беларусь ва Қозоғистон тажрибаси ўрганилган.
Бугунги кунда қорамол, қўй, эчки ва туяларга махсус биркалар тақилса, ит, мушук ва отларни идентификация қилишда микрочиплардан фойдаланилади. Ҳайвон ҳақидаги маълумотлар электрон ахборот базасига киритилади.
Идентификация жараёни ҳозирча бепул амалга оширилмоқда. Бугунга қадар электрон базага 3,8 млн бошга яқин чорва ҳайвони ҳақида маълумот киритилган.
Тизим ҳайвонларни ҳисобга олиш билан бирга, чорва эгалари учун давлат субсидияларидан фойдаланиш имкониятларини ҳам кенгайтиради. Жумладан, белгиланган талабларга жавоб берадиган наслдор бузоқ учун 5,5 млн сўмгача субсидия олиш имконияти мавжуд.
Матбуот анжумани давомида ҳайвонларга паспорт бериладими, идентификация қандай амалга оширилади ва тизим ҳайвон эгаларига қандай имкониятлар яратади деган саволларга жавоб берилди.
Шунингдек, ветеринария соҳасида кадрлар тайёрлаш ва мутахассислар малакасини ошириш, вакцина ва лаборатория текширувлари бўйича ҳамкорлик йўлга қўйилганлиги таъкидлаб ўтилди.
Хусусан, Ўзбекистоннинг Россия ва Беларусь билан таълим соҳасидаги ҳамкорлиги доирасида талабаларнинг бир қисм таълимини ушбу давлатларда давом эттириш имконияти яратилган. Бундай ҳамкорлик ҳайвонларни идентификация қилиш тизимини такомиллаштириш билан бирга, Ўзбекистон чорвачилик маҳсулотларини жаҳон бозорига чиқаришда ҳам муҳим аҳамият касб этади.
Батафсил - Sputnik видеосида.