ТОШКЕНТ, 14 авг – Sputnik. Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) Ҳайъати раиси Бакитжан Сагинтаев Таиланд бош вазирининг ўринбосари - ташқи ишлар вазири Сихасак Пхуангкеткеоу билан учрашди.Томонлар 2018 йилда имзоланган ЕИК ва Таиланд ҳукумати ўртасидаги ўзаро англашув меморандуми доирасида ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди.“2026 йилда савдо-сотиқимиз ривожида ижобий динамика сақланиб қолмоқда. Январь-май ойларида Евроосиё иқтисодий иттифоқи мамлакатларининг Таиланд билан товар айланмаси 1 млрд доллардан ошди, бу 2025 йилнинг шу даврига нисбатан 20 фоизга кўпдир”, - деди Сагинтаев. Томонлар ЕОИИ ва Таиланд ўртасидаги рақамлаштириш, транспорт ва логистика, яшил энергетика соҳаларидаги ҳамкорликнинг юқори салоҳиятини қайд этди Таиланд Жануби-Шарқий Осиёнинг етакчи рақамли марказларидан бири ҳисобланади. ЕОИИда ҳам ушбу йўналишни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда, жумладан, 2026 йил май ойида Остона шаҳрида Евроосиё "бешлиги" давлатлари президентлари томонидан қабул қилинган Сунъий интеллектни масъулиятли ривожлантириш тўғрисидаги қўшма баёнот доирасида. Бакитжан Сагинтаев ва Сихасак Пхуангкеткеоу ишбилармон доиралар ўртасидаги ўзаро манфаатли алоқаларни ривожлантиришни қўллаб-қувватладилар. Таъкидланишича, мулоқотнинг муҳим ўлчови АСEАН каби кўп томонлама халқаро майдонларда ҳамкорлик қилишдир. Бу иш минтақалар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг энг яхлит ва амалий кун тартибини шакллантиришга имкон беради. Учрашув якунида режалаштирилган қўшма иқтисодий ташаббусларни амалга оширишда ўзаро манфаатдорлик тасдиқланди.
Январь-май ойларида ЕОИИ мамлакатларининг Таиланд билан товар айланмаси 1 млрд доллардан ошди.
ТОШКЕНТ, 14 авг – Sputnik. Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) Ҳайъати раиси Бакитжан Сагинтаев Таиланд бош вазирининг ўринбосари - ташқи ишлар вазири Сихасак Пхуангкеткеоу билан учрашди.
Томонлар 2018 йилда имзоланган ЕИК ва Таиланд ҳукумати ўртасидаги ўзаро англашув меморандуми доирасида ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди.
“2026 йилда савдо-сотиқимиз ривожида ижобий динамика сақланиб қолмоқда. Январь-май ойларида Евроосиё иқтисодий иттифоқи мамлакатларининг Таиланд билан товар айланмаси 1 млрд доллардан ошди, бу 2025 йилнинг шу даврига нисбатан 20 фоизга кўпдир”, - деди Сагинтаев.
Томонлар ЕОИИ ва Таиланд ўртасидаги рақамлаштириш, транспорт ва логистика, яшил энергетика соҳаларидаги ҳамкорликнинг юқори салоҳиятини қайд этди Таиланд Жануби-Шарқий Осиёнинг етакчи рақамли марказларидан бири ҳисобланади.
ЕОИИда ҳам ушбу йўналишни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда, жумладан, 2026 йил май ойида Остона шаҳрида Евроосиё "бешлиги" давлатлари президентлари томонидан қабул қилинган Сунъий интеллектни масъулиятли ривожлантириш тўғрисидаги қўшма баёнот доирасида.
Бакитжан Сагинтаев ва Сихасак Пхуангкеткеоу ишбилармон доиралар ўртасидаги ўзаро манфаатли алоқаларни ривожлантиришни қўллаб-қувватладилар.
Таъкидланишича, мулоқотнинг муҳим ўлчови АСEАН каби кўп томонлама халқаро майдонларда ҳамкорлик қилишдир. Бу иш минтақалар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг энг яхлит ва амалий кун тартибини шакллантиришга имкон беради.
Учрашув якунида режалаштирилган қўшма иқтисодий ташаббусларни амалга оширишда ўзаро манфаатдорлик тасдиқланди.
ЕОИИ
Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) - 2015 йил 1 январдан фаолият юритиб келаётган халқаро иқтисодий бирлашма. Иттифоққа ҳозир Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзодир. Ўзбекистон 2020 йилда ЕОИИда кузатувчи мақомини олди. Молдова, Куба, Эрон ҳам кузатувчи мақомига эга.