Қўшни давлат энергетика тизимида юз берган авария Ўзбекистонга таъсир қилди

© Unsplash / Nikola Johnny MirkovicЛиния электропередач. Архивное фото
Линия электропередач. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.08.2026
Oбуна бўлиш
Сурхондарё ва бошқа айрим вилоятларнинг электр таъминотида узилиш кузатилди.
ТОШКЕНТ, 14 авг – Sputnik. Сурхондарё вилояти ва республиканинг айрим ҳудудларида аварияга қарши автоматика тизими ишлаши оқибатида электр таъминотида фавқулодда узилишлар кузатилди. Бу ҳақда “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” хабар қилди.
Қайд этилишича, айни пайтда тармоқларга навбатма-навбат кучланиш берилмоқда, компания мутахассислари ҳозирда юзага келган носозлик сабабларини аниқлаш ва унинг оқибатларини бартараф этиш ишларини олиб бормоқда. Тармоқларга навбатма-навбат кучланиш бериш ишлари амалга оширилмоқда.
Энергетика вазирлигига кўра, қўшни мамлакатнинг энергетика тизимида юз берган авария Марказий Осиё энергетика тизимига таъсир кўрсатди.

Натижада Сурхондарё ва бошқа айрим вилоятларнинг электр таъминотида узилиш кузатилди.
Вазирликнинг қўшимча қилишича, Сурхондарё вилоятининг электр таъминоти 80 фоизга тикланди.
Ҳозир қолган ҳудудларда ҳам электр таъминотини тўлиқ тиклаш ишлари олиб борилмоқда.
Қўшни давлатлар ОАВ Бишкек, Олмаота ва Душанбе шаҳарларида ҳам электр таъминотида оммавий узилишлар кузатилгани ҳақида ёзмоқда.
Янгиликлар лентаси
0