Пресс-центр Sputnik Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.04.2024
Матбуот маркази
Sputnik Ўзбекистон матбуот маркази “Россия сегодня” халқаро медиа гуруҳи таркибига киради. Матбуот-маркази рақами: +99897 190 71 78

Ўзбекистонда "Капитал бозори тўғрисида"ги янги қонун ишлаб чиқилмоқда — видео

Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Янги қонун бизнес учун маблағ жалб қилиш, инвесторлар учун эса опцион, фьючерс ва бошқа молиявий воситалардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиради.
ТОШКЕНТ, 13 авг — Sputnik. Ўзбекистонда капитал бозорининг ишлаш қоидаларини янгилайдиган янги комплекс қонун лойиҳаси тайёрланмоқда. Ҳужжат молиявий воситалар турларини кенгайтириш, инвесторлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва бизнес учун маблағ жалб этишнинг янги имкониятларини яратишга қаратилган.
Қонун лойиҳасининг асосий қоидалари Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигида ўтказилган матбуот анжуманида тақдим этилди.
Агентликнинг Капитал бозори экотизимини ривожлантириш ва регуляторлик инновациялари бўлими бошлиғи Валерий Ли Sputnik Ўзбекистон билан суҳбатда янги ҳужжат бозор иштирокчилари учун қандай имкониятлар яратиши мумкинлигини тушунтириб берди.
Унинг сўзларига кўра, қонунчиликни янгилаш зарурати Ўзбекистон капитал бозорининг сўнгги йилларда сезиларли кенгайиб бораётгани билан ҳам боғлиқ.

Янги қонун лойиҳаси 16 та боб ва 123 та моддадан иборат. Уни ишлаб чиқишда Россия, Қозоғистон, Малайзия, БАА ва Форс кўрфази давлатларининг капитал бозорини тартибга солиш тажрибаси ўрганилган.

Бироқ, Валерий Ли таъкидлаганидек, мақсад хорижий моделларни тўғридан-тўғри кўчириш эмас. Энг самарали амалиётларни Ўзбекистон бозорининг ўзига хос хусусиятларига мослаштириш кўзда тутилган.
Ҳужжатнинг муҳим йўналишларидан бири — инвесторлар ва компаниялар фойдаланиши мумкин бўлган молиявий воситалар турларини кенгайтириш.
Лойиҳада опционлар, своплар, фьючерслар, форвардлар ва нархлар фарқи бўйича шартномалар каби воситаларни қўллаш имконияти назарда тутилган. Шунингдек, қопланган, секьюритизация қилинган ва барқарор ривожланиш облигацияларини чиқариш билан боғлиқ нормалар ҳам киритилмоқда.
Бу бизнес учун фақат банк кредитларига таяниб қолмасдан, капитал бозори орқали маблағ жалб қилиш имкониятларини кенгайтириши мумкин. Инвесторлар эса маблағ киритиш учун кўпроқ молиявий воситалар орасидан танлаш имконига эга бўлади.
Янги қонун капитал бозори иштирокчилари фаолияти, инвесторларни ҳимоя қилиш ва замонавий молиявий воситалардан фойдаланиш тартибини ягона ҳуқуқий асосда белгилаб бериши кутилмоқда.
Қонун қандай янгиликларни олиб келиши ва улар бизнес ҳамда инвесторларга қандай таъсир қилиши ҳақида — Sputnik Ўзбекистон видеосида.
Янгиликлар лентаси
0