Пресс-центр Sputnik Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.04.2024
Матбуот маркази
Sputnik Ўзбекистон матбуот маркази “Россия сегодня” халқаро медиа гуруҳи таркибига киради. Матбуот-маркази рақами: +99897 190 71 78

Анонс: "Sputnik"да ҳайвонларни ҳисобга олишнинг янги тизими муҳокама қилинади

© Depositphotos / SanddebeautheilЗолотистый ретривер и кошка
Золотистый ретривер и кошка - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.08.2026
Oбуна бўлиш
Мутахассис янги қонун қандай ишлаши, қайси ҳайвонлар мажбурий рўйхатдан ўтказилиши ва эгалар зиммасига қандай талаблар юкланишини тушунтиради.
ТОШКЕНТ, 11 авг — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон матбуот марказида ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатишнинг янги тизимига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтади.
Тадбир 13 август куни соат 12:00 да Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси ҳузуридаги Ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш маркази бўлим бошлиғи Ғайрат Қўзибоев иштирокида ўтказилади.
2026 йил 7 августдан “Ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш тўғрисида”ги қонун кучга кирди. У мамлакатда қишлоқ хўжалиги ҳайвонларини ҳисобга олишнинг ягона тизимини жорий этади ҳамда уларни идентификация қилиш ва рўйхатга олиш тартибини белгилайди.
Матбуот анжуманида янги тизим қандай ишлаши, қайси ҳайвонлар мажбурий идентификация қилиниши, уларнинг эгалари зиммасига қандай мажбуриятлар юкланиши ва белгиланган талабларни бузганлик учун қандай жавобгарлик назарда тутилгани ҳақида маълумот берилади.
Шунингдек, қонунни амалда қўллаш, ҳайвонлар ҳисобини рақамлаштириш, ветеринария хавфсизлигини таъминлаш ва касалликларнинг олдини олиш масалалари муҳокама қилинади.
Иштирок этиш учун журналистлар таклиф этилади. Батафсил маълумот ва рўйхатдан ўтиш учун:
Телефон: +998 97 190 71 78
Telegram: @alisherakimbaev
Электрон почта: a.akimbaev@sputniknews.com
Матбуот маркази продюсери: Алишер Акимбаев
Янгиликлар лентаси
0