Ўзбекистоннинг олтин захиралари қиймати 56,1 млрд долларга етди

Oбуна бўлиш
Олтиннинг жисмоний ҳажми бироз камайган бўлса-да, унинг захиралардаги қиймати 56,1 млрд долларга етди.
Марказий банк маълумотларига кўра, 2026 йил 1 август ҳолатига Ўзбекистоннинг халқаро захиралари 64,347 млрд долларни ташкил этди. Бу бир ой аввалгига нисбатан 589,75 млн доллар ёки 0,9 фоизга кўп.
Ўсишнинг асосий қисми олтин ҳисобига тўғри келди. Унинг захиралардаги қиймати бир ойда 55,757 млрд доллардан 56,122 млрд долларга — қарийб 365,3 млн долларга ошди.
Шу билан бирга, олтиннинг жисмоний ҳажми аксинча, 13,89 миллиондан 13,8 миллион трой унцияга камайган. Бу олтин қийматининг ўсишида жаҳон бозоридаги нарх омили муҳим роль ўйнаганини кўрсатади.
Захиралар ўсиши фақат олтин билан боғлиқ эмас. Хорижий валюта захиралари ҳам 7,443 млрд доллардан 7,652 млрд долларга, яъни қарийб 209 млн долларга кўпайди.
Ҳозир олтин Ўзбекистон халқаро захираларининг 87,2 фоизини ташкил этмоқда.
Янгиликлар лентаси
0