https://sputniknews.uz/20260810/uzbekistan-mehnat-baxtsiz-hodisalar-59609620.html
Ўзбекистонда 7 ойда меҳнат билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларда 156 киши ҳалок бўлди
Ўзбекистонда 7 ойда меҳнат билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларда 156 киши ҳалок бўлди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда етти ойда иш билан боғлиқ 529 та бахтсиз ҳодиса содир бўлиб, 156 киши ҳалок бўлди. Энг кўп ҳолат Тошкент шаҳрида, соҳалар бўйича эса саноат ва қурилишда қайд этилган.
2026-08-10T19:12+0500
2026-08-10T19:12+0500
2026-08-10T19:12+0500
вафот этди
бахтсиз ҳодиса
жамият
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/0e/23314760_0:0:3641:2048_1920x0_80_0_0_a0280ed6dcadffeb0fc8a0bc18b2b0a9.jpg
ТОШКЕНТ, 10 авг — Sputnik. Ўзбекистонда 2026 йилнинг январь-июль ойларида меҳнат фаолияти билан боғлиқ 529 та бахтсиз ҳодиса содир бўлди. Бу ҳақда Давлат меҳнат инспекцияси матбуот хизмати маълум қилди.Ҳодисалар оқибатида 580 киши жабрланган. Уларнинг 402 нафари оғир, 22 нафари енгил жароҳат олган, 156 киши ҳалок бўлган.Энг кўп бахтсиз ҳодисалар саноат — 168 та ва қурилиш — 159 та соҳаларида қайд этилган. Савдо ва хизматларда 22 та, транспорт ва логистикада 20 та, соғлиқни сақлашда 16 та, қишлоқ ва сув хўжалигида 15 та, таълимда 14 та ҳодиса содир бўлган.Шунингдек, Фарғонада 23 та, Қорақалпоғистонда 20 та, Сирдарёда 19 та, Наманганда 18 та, Жиззах ва Сурхондарёда 16 тадан, Хоразмда 13 та бахтсиз ҳодиса қайд этилгани келтирилган.Бироқ Инспекция эълон қилган ҳудудий кўрсаткичлар йиғиндиси 447 тани ташкил этади. Эътиборлиси, биринчи ярим йиллик якунларида ҳам жами 447 та бахтсиз ҳодиса қайд этилган ва ҳудудлар бўйича айнан шу рақамлар келтирилган эди.Биринчи олти ойда 494 киши жабрланган, 137 киши ҳалок бўлган эди. Демак, июль ойини қўшганда умумий бахтсиз ҳодисалар сони 82 тага, жабрланганлар 86 нафарга, ҳалок бўлганлар эса 19 нафарга кўпайган.Бахтсиз ҳодисалар натижасида жабрланганлар ва уларнинг оила аъзолари фойдасига 11 млрд 379 млн сўм бир марталик ва ойма-ой зарар пуллари ундириб берилган.
https://sputniknews.uz/20260112/mehnat-baxtsiz-hodisalar-son-54746240.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/0e/23314760_454:0:3185:2048_1920x0_80_0_0_9cbdc6f9cb1efdb2fcc61a4182c0b4f8.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
вафот этди, бахтсиз ҳодиса, жамият, ўзбекистон
вафот этди, бахтсиз ҳодиса, жамият, ўзбекистон
Ўзбекистонда 7 ойда меҳнат билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларда 156 киши ҳалок бўлди
Меҳнат инспекцияси 529 та бахтсиз ҳодисани қайд этди. Энг кўп ҳолат саноат ва қурилиш соҳаларига тўғри келди.
ТОШКЕНТ, 10 авг — Sputnik. Ўзбекистонда 2026 йилнинг январь-июль ойларида меҳнат фаолияти билан боғлиқ 529 та бахтсиз ҳодиса содир бўлди. Бу ҳақда Давлат меҳнат инспекцияси матбуот хизмати
маълум қилди.
Ҳодисалар оқибатида 580 киши жабрланган. Уларнинг 402 нафари оғир, 22 нафари енгил жароҳат олган, 156 киши ҳалок бўлган.
Энг кўп бахтсиз ҳодисалар саноат — 168 та ва қурилиш — 159 та соҳаларида қайд этилган. Савдо ва хизматларда 22 та, транспорт ва логистикада 20 та, соғлиқни сақлашда 16 та, қишлоқ ва сув хўжалигида 15 та, таълимда 14 та ҳодиса содир бўлган.
Ҳудудлар кесимида Тошкент шаҳрида 95 та, Тошкент вилоятида 58 та, Қашқадарёда 38 та, Бухорода 34 та, Андижон ва Самарқандда 33 тадан, Навоийда 31 та ҳолат кўрсатилган.
Шунингдек, Фарғонада 23 та, Қорақалпоғистонда 20 та, Сирдарёда 19 та, Наманганда 18 та, Жиззах ва Сурхондарёда 16 тадан, Хоразмда 13 та бахтсиз ҳодиса қайд этилгани келтирилган.
Бироқ Инспекция эълон қилган ҳудудий кўрсаткичлар йиғиндиси 447 тани ташкил этади. Эътиборлиси, биринчи ярим йиллик якунларида ҳам жами 447 та бахтсиз ҳодиса қайд этилган ва ҳудудлар бўйича айнан шу рақамлар келтирилган эди.
Биринчи олти ойда 494 киши жабрланган, 137 киши ҳалок бўлган эди. Демак, июль ойини қўшганда умумий бахтсиз ҳодисалар сони 82 тага, жабрланганлар 86 нафарга, ҳалок бўлганлар эса 19 нафарга кўпайган.
Бахтсиз ҳодисалар натижасида жабрланганлар ва уларнинг оила аъзолари фойдасига 11 млрд 379 млн сўм бир марталик ва ойма-ой зарар пуллари ундириб берилган.