https://sputniknews.uz/20260810/russia-syria-tartus-kelishuv-59598855.html
Россия ва Сурия Тартус ва Хмеймим келажаги бўйича келишиб олди
Россия ва Сурия Тартус ва Хмеймим келажаги бўйича келишиб олди
Sputnik Ўзбекистон
Россия ва Сурия Хмеймим ҳамда Тартус келажагини келишиб олди. Ҳарбий базалар қўшма ўқув марказларига айланади, фуқаролик объектлари Дамашқ бошқарувига ўтади.
2026-08-10T11:33+0500
2026-08-10T11:33+0500
2026-08-10T11:33+0500
дунё янгиликлари
сурия
дунёда
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/61/77/617748_0:139:3149:1910_1920x0_80_0_0_d967777b798dc5d98290a0cc8a1c44b3.jpg
ТОШКЕНТ, 10 авг — Sputnik. Россия ва Сурия 1,5 йиллик музокаралардан сўнг Хмеймим ва Тартусдаги Россия ҳарбий объектларининг келажаги бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда Сурия ТИВ матбуот хизмати хабар берди.Томонлар имзолаган меморандумга кўра, Россиянинг Сурия соҳилидаги иштироки қайта ташкил этилади.Нималар ўзгаради:— Хмеймим ва Тартусдаги Россия ҳарбий базалари қўшма тайёргарлик ва ўқув марказларига айлантирилади;— Хмеймим аэропортининг фуқаролик қисми Сурия бошқарувига ўтади;— аэропортда техник ва эксплуатацион баҳолаш бошланган, кейин уни реконструкция қилиш ва фуқаролик авиақатновларини тиклаш режалаштирилмоқда;— Тартус портидаги тўртинчи тижорат причали ҳам Сурия бошқарувига ўтади;— фуқаролик объектлари босқичма-босқич Суриянинг миллий бошқарув тизимига интеграция қилинади;— ўзгаришларни амалга ошириш учун уч ойдан кўп бўлмаган муддат берилган. Шундан сўнг янги келишувлар кучга киради.Аввалроқ Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Сурия раҳбарияти Москва ҳарбий иштирокининг сақланишидан манфаатдор эканини, уни минтақада бошқа ўйинчилар таъсирини мувозанатлаштирувчи омил деб ҳисоблашини айтган эди.Хмеймим 2015 йилдан Россия авиация гуруҳининг Суриядаги асосий таянч нуқтаси бўлиб келган. Тартусда эса Россия Ҳарбий-денгиз флотининг Ўрта ер денгизидаги моддий-техник таъминот пункти жойлашган.
https://sputniknews.uz/20251015/putin-kremlda-suriya-prezidenti-ahmad-al-sharani-qabul-qildi-52721142.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/61/77/617748_210:0:2941:2048_1920x0_80_0_0_bf0100cbf02956653d63979f1f401e3e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунё янгиликлари, сурия, дунёда, россия
дунё янгиликлари, сурия, дунёда, россия
Россия ва Сурия Тартус ва Хмеймим келажаги бўйича келишиб олди
Москва ва Дамашқ 1,5 йиллик музокаралардан сўнг Россиянинг Суриядаги ҳарбий объектлари келажаги бўйича келишди.
ТОШКЕНТ, 10 авг — Sputnik. Россия ва Сурия 1,5 йиллик музокаралардан сўнг Хмеймим ва Тартусдаги Россия ҳарбий объектларининг келажаги бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда Сурия ТИВ матбуот хизмати
хабар берди.
Томонлар имзолаган меморандумга кўра, Россиянинг Сурия соҳилидаги иштироки қайта ташкил этилади.
— Хмеймим ва Тартусдаги Россия ҳарбий базалари қўшма тайёргарлик ва ўқув марказларига айлантирилади;
— Хмеймим аэропортининг фуқаролик қисми Сурия бошқарувига ўтади;
— аэропортда техник ва эксплуатацион баҳолаш бошланган, кейин уни реконструкция қилиш ва фуқаролик авиақатновларини тиклаш режалаштирилмоқда;
— Тартус портидаги тўртинчи тижорат причали ҳам Сурия бошқарувига ўтади;
— фуқаролик объектлари босқичма-босқич Суриянинг миллий бошқарув тизимига интеграция қилинади;
— ўзгаришларни амалга ошириш учун уч ойдан кўп бўлмаган муддат берилган. Шундан сўнг янги келишувлар кучга киради.
Аввалроқ Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Сурия раҳбарияти Москва ҳарбий иштирокининг сақланишидан манфаатдор эканини, уни минтақада бошқа ўйинчилар таъсирини мувозанатлаштирувчи омил деб ҳисоблашини айтган эди.
Шунингдек, у объектлардан Африка давлатларига гуманитар ёрдам етказиш учун транзит нуқтаси сифатида фойдаланиш имкониятини ҳам тилга олган.
Хмеймим 2015 йилдан Россия авиация гуруҳининг Суриядаги асосий таянч нуқтаси бўлиб келган. Тартусда эса Россия Ҳарбий-денгиз флотининг Ўрта ер денгизидаги моддий-техник таъминот пункти жойлашган.