Мўйноқ ўтмиш ва келажак орасида — Орол тарихи суратларда

© Sputnik / Бахром Хатамов
Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Архив суратлар балиқчилик минглаб одамларни иш билан таъминлаган ва денгиз минтақа аҳолисининг кундалик ҳаётининг ажралмас қисми ҳисобланган йилларга қайтаради.
Тошкент Фотосуратлар уйида "Мўйноқ: кеча, бугун, эртага" фотокўргазмаси очилди. Архив ва замонавий суратлар шаҳар тақдири ҳамда Оролбўйидаги бугунги ўзгаришлар ҳақида ҳикоя қилади.
"Мўйноқ: кеча, бугун, эртага" фотокўргазмаси Оролбўйининг энг машҳур шаҳарларидан бири тарихи ва Орол денгизи тақдирига бағишланган.

Мўйноқ: ўтмиш ва келажак орасида — Орол тарихи суратларда
© Sputnik / Бахром Хатамов
Лойиҳа уч даврни — ўтмиш, бугун ва келажакни бирлаштиради. Архив фотосуратлари томошабинни Мўйноқ йирик порт шаҳри бўлган, балиқчилик минглаб одамларни иш билан таъминлаган ва денгиз минтақа аҳолисининг кундалик ҳаётининг ажралмас қисми ҳисобланган йилларга қайтаради.

Мўйноқ: ўтмиш ва келажак орасида — Орол тарихи суратларда
© Sputnik / Бахром Хатамов
Экспозициянинг тарихий қисмида Равиль Альбековнинг ноёб фотосуратлари алоҳида ўрин эгаллайди. Уларда балиқчилар, корхона ишчилари, қайиқлар, балиқ овлари ва ҳали сувга тўла Орол денгизи акс этган. Бугун бу кадрлар бир неча ўн йил ичида кескин ўзгариб кетган бутун бир даврнинг қимматли ҳужжатли гувоҳига айланган.

Мўйноқ: ўтмиш ва келажак орасида — Орол тарихи суратларда
© Sputnik / Бахром Хатамов
Кўргазманинг бошқа қисмида замонавий Оролбўйи намоён бўлади. Ҳамдам Шораҳмедов, Владимир Гончаренко ва Виктор Ан асарларида Мўйноқдаги кемалар қабристони, чекинган денгиз соҳиллари, чўл кенгликлари ва Устюрт платосининг бетакрор манзаралари акс этган. Бу ерда фотография нафақат экологик фожиа гувоҳи, балки ўлканинг ўзига хос ва нозик гўзаллигини кўрсатувчи воситага айланади.

Тошкент Фотосуратлар уйи директори Жаҳонгир Изентаев
© Sputnik / Бахром Хатамов
"Биз учун Мўйноқни фақат Орол денгизи фожиасининг рамзи сифатида эмас, балки ўтмиши, бугунги ҳаёти ва, энг муҳими, келажаги бор шаҳар сифатида кўрсатиш муҳим эди", — дейди Тошкент Фотосуратлар уйи директори Жаҳонгир Изентаев.

Мўйноқ: ўтмиш ва келажак орасида — Орол тарихи суратларда
© Sputnik / Бахром Хатамов

Фотовыставка "Муйнак: вчера, сегодня, завтра"
© Sputnik / Бахром Хатамов
Экспозициянинг алоҳида ҳужжатли қисми Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги — ЎзА фотомухбирлари материалларидан ташкил топган. Уларда ҳозирги бунёдкорлик жараёнлари — ижтимоий объектлар қурилиши, инфратузилманинг ривожланиши, сув хўжалигининг модернизация қилиниши ҳамда Орол денгизининг қуриган тубида саксовулзорлар барпо этилиши акс этган.

Мўйноқ: ўтмиш ва келажак орасида — Орол тарихи суратларда
© Sputnik / Бахром Хатамов
"Архив ва замонавий фотосуратлар ёнма ён намойиш этилганда, содир бўлган ўзгаришларнинг кўлами айниқса яққол сезилади. Фотография фактларни билиш билан чекланмай, вақтни кўз билан кўриш имконини беради", — таъкидлайди Изентаев.

Мўйноқ: ўтмиш ва келажак орасида — Орол тарихи суратларда
© Sputnik / Бахром Хатамов
Кўргазма материалларини тайёрлашда Ўзбекистон Адлия вазирлиги ҳузуридаги "Ўзархив" агентлиги, кинофотофоно ҳужжатлари миллий архиви, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа ташкилотлар иштирок этган. Лойиҳа Ўзбекистон Бадиий академияси ва Тошкент Фотосуратлар уйи иштирокида амалга оширилган.

Мўйноқ: ўтмиш ва келажак орасида — Орол тарихи суратларда
© Sputnik / Бахром Хатамов
Кўргазманинг мазмуни фақат йўқолиб бораётган денгиз ҳақидаги хотира билан чекланмайди. Унинг якуний қисми минтақада бугун амалга оширилаётган ишлар, ҳудудларни тиклаш, аҳоли учун янги имкониятлар яратиш ва экологик ечимларни излаш жараёнига бағишланган.

Мўйноқ: ўтмиш ва келажак орасида — Орол тарихи суратларда
© Sputnik / Бахром Хатамов
"Бу кўргазма, аввало, одамлар ҳақида. Ўнлаб йиллар аввал шу ерда яшаган, улкан ўзгаришларни бошдан кечирган ва бугун Мўйноқнинг янги келажагини яратишда давом этаётган инсонлар ҳақида", — дея қайд этади Жаҳонгир Изентаев.

Мўйноқ: ўтмиш ва келажак орасида — Орол тарихи суратларда
© Sputnik / Бахром Хатамов

Мўйноқ: ўтмиш ва келажак орасида — Орол тарихи суратларда
© Sputnik / Бахром Хатамов

Фотовыставка "Муйнак: вчера, сегодня, завтра"
© Sputnik / Бахром Хатамов
Шу тариқа, уч давр ягона визуал тарихга бирлашади. "Мўйноқ: кеча, бугун, эртага" кўргазмаси Оролбўйига нафақат экологик фожиа ҳудуди, балки инсон хотираси, меҳнати ва умиди яшайдиган макон сифатида қарашга чорлайди.

Мўйноқ: ўтмиш ва келажак орасида — Орол тарихи суратларда
© Sputnik / Бахром Хатамов