https://sputniknews.uz/20260808/shavkat-mirziyoev-trampni-ozbekistonga-taklif-qildi-59566114.html
Шавкат Мирзиёев Трампни Ўзбекистонга таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев Трампни Ўзбекистонга таклиф қилди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва АҚШ президентлари ўзаро муносабатларни мустаҳкамлаш истиқболларини муҳокама қилишди. 08.08.2026, Sputnik Ўзбекистон
2026-08-08T10:16+0500
2026-08-08T10:16+0500
2026-08-08T10:16+0500
ақш
ўзбекистон
дональд трамп
шавкат мирзиёев
телефон суҳбати
ташриф
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/0a/27005145_0:54:1281:774_1920x0_80_0_0_5b7343d1f18f981b386e27bca4a8e482.jpg
ТОШКЕНТ, 8 авг — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва АҚШ презиеденти Дональд Трамп орасида 7 август куни телефон суҳбати бўлиб ўтди.Суҳбатда Трамп Ўзбекистон-Америка муносабатлари мисли кўрилмаган даражага етганини ҳамда икки мамлакат етакчилари ўртасида ишончга асосланган яқин мулоқот ўрнатилганини таъкидлади.Томонлар олий даражада эришилган барча келишувларнинг изчил амалга оширилаётгани мамнуният билан қайд этиб, стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқишди.Ўзбекистон ва АҚШ фуқаро авиацияси, автомобилсозлик, тоғ-кон саноати, инфратузилма, энергетика, металлургия, сунъий интеллект, рақамли технологиялар ва бошқа соҳаларда қўшма лойиҳалар амалга ошираётгани қайд этилди.Шунингдек президентлар глобал хавфсизликни таъминлаш, халқаро ва минтақавий можароларни тинч йўл билан ҳал этиш борасидаги саъй-ҳаракатларни давом эттириш муҳим экани таъкидлашди ҳамда бўлажак тадбирлар режасини кўриб чиқдилар.Суҳбат якунида Шавкат Мирзиёев Дональд Трампни ўзи учун қулай вақтда расмий ташриф билан Ўзбекистонга келишни таклиф қилди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/0a/27005145_92:0:1169:808_1920x0_80_0_0_7380b9f1094c9af89b22f35a52a557bc.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ақш, ўзбекистон, дональд трамп, шавкат мирзиёев, телефон суҳбати, ташриф
ақш, ўзбекистон, дональд трамп, шавкат мирзиёев, телефон суҳбати, ташриф
Шавкат Мирзиёев Трампни Ўзбекистонга таклиф қилди
Ўзбекистон ва АҚШ президентлари ўзаро муносабатларни мустаҳкамлаш истиқболларини муҳокама қилишди.
ТОШКЕНТ, 8 авг — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва АҚШ презиеденти Дональд Трамп орасида 7 август куни телефон суҳбати бўлиб ўтди.
Суҳбатда Трамп Ўзбекистон-Америка муносабатлари мисли кўрилмаган даражага етганини ҳамда икки мамлакат етакчилари ўртасида ишончга асосланган яқин мулоқот ўрнатилганини таъкидлади.
Томонлар олий даражада эришилган барча келишувларнинг изчил амалга оширилаётгани мамнуният билан қайд этиб, стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқишди.
Ўзбекистон ва АҚШ фуқаро авиацияси, автомобилсозлик, тоғ-кон саноати, инфратузилма, энергетика, металлургия, сунъий интеллект, рақамли технологиялар ва бошқа соҳаларда қўшма лойиҳалар амалга ошираётгани қайд этилди.
Шунингдек президентлар глобал хавфсизликни таъминлаш, халқаро ва минтақавий можароларни тинч йўл билан ҳал этиш борасидаги саъй-ҳаракатларни давом эттириш муҳим экани таъкидлашди ҳамда бўлажак тадбирлар режасини кўриб чиқдилар.
Суҳбат якунида Шавкат Мирзиёев Дональд Трампни ўзи учун қулай вақтда расмий ташриф билан Ўзбекистонга келишни таклиф қилди.