Марказий Осиё давлатлари сув ресурсларидан самарали фойдаланишга келишиб олишди

© Сув хўжалиги вазирлигиМарказий Осиё сув хўжалиги раҳбарлари учрашуви
Марказий Осиё сув хўжалиги раҳбарлари учрашуви - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.08.2026
Oбуна бўлиш
Йиғилишда трансчегаравий сув объектларини биргаликда бошқариш ҳамда Оролни қутқариш жамғармаси муҳокама қилинди.
ТОШКЕНТ, 8 авг — Sputnik. Қозоғистоннинг Туркистон шаҳрида Марказий Осиё Давлатлараро сув хўжалигини мувофиқлаштириш комиссиясининг (ДСХМК) 94-йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар қилди Сув хўжалиги вазирлиги.
Унда Марказий Осиё давлатлари сув хўжалиги раҳбарлари“Амударё” ва “Сирдарё” ҳавзаларида 2026 йилги вегетация даври учун белгиланган сув олиш лимитлари ҳамда сув омборларининг иш режимлари муҳокама қилишди.
Тақдим этилган ҳисоботлар маълумот учун қабул қилинди. Томонлар сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, белгиланган лимитларга риоя қилиш ҳамда давлатлар ўртасида ахборот алмашинувини янада такомиллаштириш муҳимлигини таъкидладилар.
Шунингдек, Сирдарё дарёси ҳавзасида сув ресурсларини ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар кўриб чиқилди.

Хусусан, Сирдарё дарёси ҳавзасида сув ҳисобини автоматлаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди. Томонлар икки давлат ҳудудида жойлашган 10 та гидропостни автоматлаштириш лойиҳаси ижросини ижобий баҳолаб, уни муваффақиятли якунлашга келишиб олишди.
© Сув хўжалиги вазирлигиМарказий Осиё сув хўжалиги раҳбарлари учрашуви
Марказий Осиё сув хўжалиги раҳбарлари учрашуви - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.08.2026
Марказий Осиё сув хўжалиги раҳбарлари учрашуви
Шунингдек, йиғилишда трансчегаравий сув объектларини биргаликда бошқариш ва улардан оқилона фойдаланиш бўйича Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳукуматлари орасида имзоланган Битим доирасида ташкил этилаётган Қўшма комиссия тўғрисидаги Низом лойиҳаси кўриб чиқилди.

Ундан ташқари, Марказий Осиё давлатларида сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга қаратилган CAWEC минтақавий грант лойиҳасини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди. Лойиҳа доирасидаги ишлар тўғрисида Оролни қутқариш халқаро жамғармаси Ижроия қўмитаси ҳамда Жаҳон банки мутахассисларининг ахбороти эшитилди.
Янгиликлар лентаси
0