Садир Жапаров ЕОИИ бош вазирлари билан учрашди

© Министерство культуры Республики УзбекистанаСадыр Жапаров наградил министра культуры Узбекистана Озодбека Назарбекова почетным званием "Народный артист Кыргызской Республики"
Садыр Жапаров наградил министра культуры Узбекистана Озодбека Назарбекова почетным званием Народный артист Кыргызской Республики - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.08.2026
Oбуна бўлиш
6-7 август кунлари Чолпон-Отада Евроосиё ҳукумат раҳбарларининг 47-йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
ТОШКЕНТ, 7 авг — Sputnik. Қирғизистон президенти Садир Жапаров Абдулла Арипов ва ЕОИИ давлатлари бош вазирлари билан учрашди, деб хабар берди РИА Новости.
Учрашув Евросиё ҳукуматлараро кенгашининг кенгайтирилган йиғилишидан олдин Чолпон-Отадаги Чингиз Айтматов номидаги "Рух Ордо" маданият марказида бўлиб ўтди.
Учрашувда Арманистон Бош вазири Никол Пашинян, Беларус Бош вазири Александр Турчин, Қозоғистон Бош вазири Олжас Бектенов ва Қирғизистон Бош вазири Адилбек Касймалиев иштирок этди. Шунингдек, Евросиё иқтисодий комиссияси бошқаруви раиси Бакитжан Сагинтаев ва Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ҳам иштирок этди.
Евроосиё ҳукумат раҳбарлари йиғилиши 6-7 август кунлари Чолпон-Отада бўлиб ўтмоқда. Бу ЕОИИ ташкил этилганидан бери 47чи ва 2026 йилдаги иккинчи йиғилишдир. Олдинги йиғилиш 26-27 март кунлари Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида бўлиб ўтган эди.
Янгиликлар лентаси
0