Палов индекси: энг арзон ва энг қиммат ош қаерда

Oбуна бўлиш
Ҳисоб-китобга кўра, Тошкентда 1 кило палов тайёрлаш Қорақалпоғистонга нисбатан тахминан 20 фоиз қимматроққа тушади.
Миллий статистика қўмитаси 2026 йил июль ойи учун Ўзбекистон ҳудудларида 1 килограмм палов тайёрлаш қанчага тушишини ҳисоблаб чиқди.
Маълумотларга кўра, палов учун зарур маҳсулотларнинг энг юқори қиймати Тошкент шаҳрида қайд этилган. Энг паст кўрсаткич эса Қорақалпоғистон Республикасида кузатилган.
Палов қийматини аниқлашда кунгабоқар ёғи, пиёз, мол гўшти, сабзи, гуруч, нўхат, зира ва ош тузи каби асосий маҳсулотларнинг ўртача нархлари инобатга олинган.
Қўмитанинг таъкидлашича, бу рақамлар ҳудудларда сотилаётган тайёр палов нархини эмас, балки уни тайёрлаш учун зарур маҳсулотларнинг ҳисобланган ўртача қийматини ифодалайди.
Янгиликлар лентаси
0