ФХХ Москвадаги криптовалюта айирбошлаш пунктларига рейд уюштирди

© Sputnik / Дмитрий МакеевБойцы спецназа ФСБ (архивное фото)
Бойцы спецназа ФСБ (архивное фото) - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.08.2026
Oбуна бўлиш
Украина қўнғироқ марказлари фойдсига ишлаган 9та канал ёпилди, 20 нафар ходимлар ҳибсга олинди.
ТОШКЕНТ, 7 авг — Sputnik. Москва шаҳрида Украина қўнғироқ марказлари томонидан Россия фуқароларидан ўғирланган пулларни ювиш учун фойдаланилган криптовалюта айирбошлаш пунктларининг 20 дан ортиқ ходими ҳибсга олинди. Бу ҳақда ФХХ матбуот хизмати маълум қилди.
"Украина қўнғироқ марказлари томонидан Россия фуқароларидан масофавий фирибгарлик йўли билан ўғирланган маблағларни ювиш учун фойдаланилган рўйхатдан ўтмаган криптовалюта айирбошлаш пунктларининг 20 дан ортиқ ходими Москва бизнес-марказида ҳибсга олинди", - дейилади баёнотда.
ФХХ ходимлари Ички ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда криптовалюта ёрдамида чет элга маблағ ечиб олиш учун хориждан мувофиқлаштирилган тўққизта канални ёпган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг маълумотларига кўра, жабрланувчилар қўнғироқ маркази билан доимий алоқада бўлишган, босқичма-босқич кўрсатмаларга амал қилишган ва ўз ҳаракатларининг моҳиятидан бехабар бўлишган.
"Ушбу айирбошлаш шохобчаларида фирибгарлар таъсирида бўлган фуқароларга, жумладан, нафақахўрларга криптовалюта сотилган ва маблағлар украиналик кураторлар ҳисобларига ўтказган", дейилади баёнотда.
Шунингдек, молиявий саводхонлиги чекланган, осон пул топишни истаган ёшлар Россия ҳудудларидан крипто айирбошлаш шохобчаларида масофадан ишлаш учун жалб қилинган.
Янгиликлар лентаси
0