https://sputniknews.uz/20260806/hiroshima-nagasaki-atom-bombardimon-59515936.html
Хиросима ва Нагасаки: атом бомбардимонлари ҳақида кам маълум фактлар
Хиросима ва Нагасаки: атом бомбардимонлари ҳақида кам маълум фактлар
Sputnik Ўзбекистон
1945 йилда АҚШ Хиросима ва Нагасакига атом бомбаларини ташлади. Нагасаки нега иккинчи нишонга айланди, икки ҳужумдан ким омон қолди, олеандр қандай рамз бўлди ва Япония таслимида СССР қандай роль ўйнади?
2026-08-06T10:07+0500
2026-08-06T10:07+0500
2026-08-06T10:12+0500
япония
хиросима фожиаси
атом бомбаси
иккинчи жаҳон уруши
тарих
тарихий сана
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/09/09/45557709_0:71:1350:830_1920x0_80_0_0_a300432f3f2f85e37828a5a287cf277a.jpg
ТОШКЕНТ, 6 авг — Sputnik. 1945 йил 6 августда АҚШ Хиросимага, уч кундан кейин эса Нагасакига атом бомбасини ташлади. Бу инсоният тарихида ядровий қуролнинг урушда қўлланган ягона ҳолати бўлиб қолмоқда. Бироқ атом бомбардимонлари тарихи нишонларни танлашдан тортиб, омон қолган инсонлар тақдиригача бўлган кўплаб кам маълум тафсилотларни ҳам ўз ичига олади.Нагасаки асосий нишон эмас эди1945 йил 9 августда атом бомбасини олиб келган АҚШнинг B-29 самолёти дастлаб Нагасакига эмас, Кокура шаҳрига йўл олган.Бироқ Кокура осмонидаги туман ва тутун нишонни кўришга халақит берган. Самолёт экипажи бир неча уринишдан кейин ёқилғи камайиб бораётгани сабабли иккинчи нишон — Нагасаки томон бурилган. У ерда ҳам булутлар бўлгани учун бомба режалаштирилган нуқтадан анча узоққа ташланган.Икки атом зарбасидан омон қолган инсонЯпониялик муҳандис Цутому Ямагути 6 август куни хизмат сафари билан Хиросимада бўлган ва биринчи портлашдан омон қолган. Шундан сўнг у ўз шаҳри Нагасакига қайтиб, 9 августда иккинчи атом бомбардимонига ҳам дуч келган.Икки шаҳардаги портлаш таъсирига учраган бошқа одамлар ҳам бўлган. Аммо Ямагути Япония ҳукумати томонидан ҳар икки бомбардимон жабрланувчиси сифатида расман тан олинган ягона инсон ҳисобланади. Биринчи бўлиб очилган гулПортлашдан кейин Хиросимада 75 йил давомида ҳеч нарса ўсмайди, деган қараш тарқалган эди. Аммо вайрон бўлган шаҳарда олеандр гуллади.Хиросима шаҳар маъмурияти маълумотига кўра, олеандр куйган ерда биринчи бўлиб очилган гул сифатида аҳолига умид бағишлаган. Кейинчалик у Хиросиманинг расмий гули ва шаҳар қайта тикланишининг рамзига айланган. Қоғоз турналар қандай қилиб тинчлик рамзига айланди?Хиросима бомбардимони вақтида Садако Сасаки икки ёшда эди. У дастлаб жароҳат олмаган, аммо орадан тўққиз йил ўтиб оғир касалликка чалинган.Садако тузалиб кетиш умидида қоғоздан турналар ясаган. Унинг вафотидан кейин синфдошлари атом бомбардимонида ҳалок бўлган болаларга бағишланган ёдгорлик қуриш учун хайрия тўплай бошлаган. Бугун Хиросимадаги Болалар тинчлик ёдгорлигига дунёнинг турли мамлакатларидан ҳар йили қарийб 10 миллионта қоғоз турна юборилади.Қурбонлар сони қанча?Аниқ рақамни белгилаш қийин: портлаш вақтида шаҳарларда қанча одам бўлгани тўлиқ маълум эмас, кўплаб жабрланганлар кейинчалик нурланиш оқибатларидан вафот этган.Хиросима маъмурияти ҳисоб-китобига кўра, 1945 йил охирига қадар шаҳарда тахминан 140 минг киши ҳалок бўлган. Нагасакида эса қурбонлар сони 74 мингга яқин деб баҳоланади.Япония бомбаларсиз ҳам таслим бўлармиди?Анъанавий АҚШ талқинига кўра, атом бомбардимонлари қуруқликдаги кенг кўламли жангларнинг олдини олган.Бошқа тарихчилар эса 1945 йил ёзига келиб Япония ҳарбий ва иқтисодий жиҳатдан мағлубият ёқасида бўлганини таъкидлайди. СССР 8 августда Японияга уруш эълон қилиб, Маньчжурияда ҳужум бошлагач, Токио Москва орқали келишувга эришиш умидидан ҳам маҳрум бўлган.Шунингдек, атом бомбасидан фойдаланиш Вашингтоннинг СССРга янги қурол қудратини намойиш этиши ва Совет Иттифоқининг Шарқий Осиёдаги таъсирини чеклашга қаратилган дипломатик сигнал бўлган, деган қараш ҳам мавжуд.АҚШни тилга олмасликХиросимадаги айрим расмий хотира нутқларида АҚШни бевосита тилга олиш ўрнига "атом бомбаси ташланди" ёки "бомба портлади" каби мажҳул нисбатдаги ифодалар қўлланади.
https://sputniknews.uz/20250717/potsdam-konferentsiyasining-80-yilligi-50600043.html
япония
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/09/09/45557709_75:0:1275:900_1920x0_80_0_0_1c8de0661a33695de071a12648505af3.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
япония, хиросима фожиаси, атом бомбаси, иккинчи жаҳон уруши, тарих, тарихий сана
япония, хиросима фожиаси, атом бомбаси, иккинчи жаҳон уруши, тарих, тарихий сана
Хиросима ва Нагасаки: атом бомбардимонлари ҳақида кам маълум фактлар
10:07 06.08.2026 (янгиланди: 10:12 06.08.2026) Хиросима ва Нагасаки бомбардимонлари: ўзгарган нишон, икки портлашдан омон қолган инсон ва Япония таслими ҳақидаги баҳслар
ТОШКЕНТ, 6 авг — Sputnik. 1945 йил 6 августда АҚШ Хиросимага, уч кундан кейин эса Нагасакига атом бомбасини ташлади. Бу инсоният тарихида ядровий қуролнинг урушда қўлланган ягона ҳолати бўлиб қолмоқда.
Бироқ атом бомбардимонлари тарихи нишонларни танлашдан тортиб, омон қолган инсонлар тақдиригача бўлган кўплаб кам маълум тафсилотларни ҳам ўз ичига олади.
Нагасаки асосий нишон эмас эди
1945 йил 9 августда атом бомбасини олиб келган АҚШнинг B-29 самолёти дастлаб Нагасакига эмас, Кокура шаҳрига йўл олган.
Бироқ Кокура осмонидаги туман ва тутун нишонни кўришга халақит берган. Самолёт экипажи бир неча уринишдан кейин ёқилғи камайиб бораётгани сабабли иккинчи нишон — Нагасаки томон бурилган. У ерда ҳам булутлар бўлгани учун бомба режалаштирилган нуқтадан анча узоққа ташланган.
Икки атом зарбасидан омон қолган инсон
Япониялик муҳандис Цутому Ямагути 6 август куни хизмат сафари билан Хиросимада бўлган ва биринчи портлашдан омон қолган. Шундан сўнг у ўз шаҳри Нагасакига қайтиб, 9 августда иккинчи атом бомбардимонига ҳам дуч келган.
Икки шаҳардаги портлаш таъсирига учраган бошқа одамлар ҳам бўлган. Аммо Ямагути Япония ҳукумати томонидан ҳар икки бомбардимон жабрланувчиси сифатида расман тан олинган ягона инсон ҳисобланади.
Биринчи бўлиб очилган гул
Портлашдан кейин Хиросимада 75 йил давомида ҳеч нарса ўсмайди, деган қараш тарқалган эди. Аммо вайрон бўлган шаҳарда олеандр гуллади.
Хиросима шаҳар маъмурияти маълумотига кўра, олеандр куйган ерда биринчи бўлиб очилган гул сифатида аҳолига умид бағишлаган. Кейинчалик у Хиросиманинг расмий гули ва шаҳар қайта тикланишининг рамзига айланган.
Қоғоз турналар қандай қилиб тинчлик рамзига айланди?
Хиросима бомбардимони вақтида Садако Сасаки икки ёшда эди. У дастлаб жароҳат олмаган, аммо орадан тўққиз йил ўтиб оғир касалликка чалинган.
Садако тузалиб кетиш умидида қоғоздан турналар ясаган. Унинг вафотидан кейин синфдошлари атом бомбардимонида ҳалок бўлган болаларга бағишланган ёдгорлик қуриш учун хайрия тўплай бошлаган. Бугун Хиросимадаги Болалар тинчлик ёдгорлигига дунёнинг турли мамлакатларидан ҳар йили қарийб 10 миллионта қоғоз турна юборилади.
Аниқ рақамни белгилаш қийин: портлаш вақтида шаҳарларда қанча одам бўлгани тўлиқ маълум эмас, кўплаб жабрланганлар кейинчалик нурланиш оқибатларидан вафот этган.
Хиросима маъмурияти ҳисоб-китобига кўра, 1945 йил охирига қадар шаҳарда тахминан 140 минг киши ҳалок бўлган. Нагасакида эса қурбонлар сони 74 мингга яқин деб баҳоланади.
Япония бомбаларсиз ҳам таслим бўлармиди?
Анъанавий АҚШ талқинига кўра, атом бомбардимонлари қуруқликдаги кенг кўламли жангларнинг олдини олган.
Бошқа тарихчилар эса 1945 йил ёзига келиб Япония ҳарбий ва иқтисодий жиҳатдан мағлубият ёқасида бўлганини таъкидлайди. СССР 8 августда Японияга уруш эълон қилиб, Маньчжурияда ҳужум бошлагач, Токио Москва орқали келишувга эришиш умидидан ҳам маҳрум бўлган.
Шунингдек, атом бомбасидан фойдаланиш Вашингтоннинг СССРга янги қурол қудратини намойиш этиши ва Совет Иттифоқининг Шарқий Осиёдаги таъсирини чеклашга қаратилган дипломатик сигнал бўлган, деган қараш ҳам мавжуд.
Хиросимадаги айрим расмий хотира нутқларида АҚШни бевосита тилга олиш ўрнига "атом бомбаси ташланди" ёки "бомба портлади" каби мажҳул нисбатдаги ифодалар қўлланади.