Алоҳида таълимга эҳтиёжи бўлган болалар билан "оилабай" ишлаш бошланади

© Sputnik / Владимир Трефилов / Медиабанкка ўтишПодросток за компьютером
Подросток за компьютером - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.08.2026
Oбуна бўлиш
Ижтимоий ходимлар оилаларга болани зарур таълим ва ижтимоий хизматларга жалб этишда амалий ёрдам кўрсатади.
ТОШКЕНТ, 5 авг — Sputnik. Ўзбекистонда 1 сентябрдан алоҳида таълимга эҳтиёжи бўлган болаларни таълим, ижтимоий ёрдам ва хизматлар билан қамраб олиш бўйича "оилабай" ишлаш тизими жорий этилади. Бу президентнинг 4 августда қабул қилинган қарорида белгиланди.
Янги тартибга кўра, ижтимоий ходим ота-оналарга болани зарур таълим ва ижтимоий хизматларга жалб этишда амалий ёрдам беради. Боланинг ушбу хизматлардан фойдаланиши доимий кузатиб борилиб, заруратга қараб қўшимча ёрдам турларига йўналтирилади.
3 ёшдан 18 ёшгача бўлган болаларнинг алоҳида таълимга эҳтиёжини аниқлаш ва уларни давлат таълим муассасаларига йўналтириш "Инсон" марказлари ҳузуридаги Болани комплекс баҳолаш гуруҳлари томонидан амалга оширилади.
Боланинг таълимга эҳтиёжи психологик-педагогик диагностика, функционал имкониятлари ва кундалик ҳаётдаги фаоллиги эса маҳаллий шароитга мослаштирилган баҳолаш мезонлари асосида ўрганилади. Янги тизим 1 октябрдан Навоий ва Хоразм вилоятларида синов тариқасида ишга туширилади.
2026/2027 ўқув йилидан ихтисослаштирилган давлат таълим муассасаларида ҳар бир бола учун унинг имкониятлари, ўзлаштириш даражаси ва таълим эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда индивидуал таълим режаси ишлаб чиқилади.
Шунингдек, 1 сентябрдан коррекцион синфлар ташкил этган нодавлат мактабларга ҳар бир ўқувчи учун субсидия берилади. Унинг миқдори Тошкент шаҳрида БҲМнинг 11 баравари, вилоят марказлари ва Нукусда 9,5 баравари, бошқа ҳудудларда эса 8,5 бараварини ташкил этади.
2027 йил 1 майдан болаларни ваучер асосида замонавий ассистив — ўқиш, мулоқот қилиш ва ҳаракатланишга ёрдам берувчи жиҳозлар билан таъминлаш тизими жорий қилинади.
2027/2028 ўқув йилидан ногиронлиги бўлган абитуриентларга олийгоҳга кириш имтиҳонларида белгиланган вақтнинг 50 фоизи миқдорида қўшимча вақт берилади. Улар Брайл алифбоси, аудио ва электрон форматдаги имтиҳон материалларидан ҳам фойдаланиши мумкин бўлади.
Бундай имкониятлар педагогларни аттестациядан ўтказиш ва умумтаълим фанлари бўйича миллий сертификат олиш имтиҳонларида ҳам қўлланилади.
Қарор билан махсус педагогларни онлайн ва офлайн малака ошириш, эшитишида нуқсони бўлган болаларга хорижий тил ўргатувчи педагогларни мақсадли тайёрлаш ҳам назарда тутилган.
Шавкат Мирзиёев посетил Центр социальных услуг Инсон в Шайхантахурском районе Ташкента. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.04.2026
Руҳий ҳолати бузилган ногиронлиги бор шахслар учун “Мадад” уйлари ташкил этилади
Янгиликлар лентаси
0