Таиланд бош вазири россияликларнинг ўлдирилиши муносабати билан узр сўради

© Таиланд ОАВТаиланд бош вазири Анутхин Чанвиракун жиноят содир бўлган жойда
Таиланд бош вазири Анутхин Чанвиракун жиноят содир бўлган жойда - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.08.2026
Oбуна бўлиш
Олдинроқ россиялик опа-ука маҳаллий фуқаро томонидан ўлдирилгани аниқланган эди.
ТОШКЕНТ, 1 ​​авг — Sputnik. Таиланд Бош вазири Анутҳин Чанвиракун Паттаяда Россия фуқаролари опа ука Назимовларнинг ўлдирилиши муносабати билан узр сўради.
Шанба куни бош вазир жиноят содир бщлган жойигаборди ва кейин эса икки нафар гумонланувчи маҳаллий аҳоли ҳибсга олинган турилган полиция бўлимига ташриф буюрди.

"Мен Таиландда етти йил яшаган икки ёш россиялик билан содир бўлган воқеа учун барча россияликлардан узр сўрамоқчиман. Бундай бўлмаслиги керак эди. Қатъий ишонтириб айтаманки, айбдорларнинг тергов ва суд жараёни мамлакатимиз қонунларига мувофиқ, энг қатъий равишда олиб борилади ва айбдорлар энг қаттиқ жазо оладилар", деди Чанвиракун.

Маълумот учун, опа-ука Диана ва Роман Назимовлар (22 ва 17 ёшли), душанба куни Таиландда тунда мототциклда уйдан чиқиб кетишганида ғойиб бўлишди. Кейинроқ ўша пайтда Бангкокда бўлган онаси қизидан "URGENT!" сўзи ёзилган СМС хабар олди. Кейин иккала бола билан ҳам алоқа узилди.
Шундан сўнг полиция ва кўнгиллилар иштирокида кенг кўламли қидирув операцияси бошланади. Видеокузатув камералари ёзулари ўрганиб чиқилганда сўнгги бор уларни маҳаллий фуқаро билан суҳбатлашиб тургани акс этган кадрлар топилади.

Шанба куни эса полиция опа ука ва олдинроқ йўқолган яна уч нафар туристларнинг жасадлари кўмилган қабрларни топади.

Таиланд ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ушбу иш бўйича икки маҳаллий фуқарони ҳибсга олдилар: Понг ва Тҳонг исмли гумонланувчилардан бири олдин ҳам одам ўғирлаш жинояти учун қамалиб чиққан эди. Гумонланувчилар Назимовларни мототцик учун ўлдирганини тан олишди.
Янгиликлар лентаси
0