Президент темирйўлчиларни касб байрами билан табриклади

© Ўзбекистон темир йўллари“Тошкент — Новосибирск — Тошкент” йўналишида халқаро поезд
“Тошкент — Новосибирск — Тошкент” йўналишида халқаро поезд - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.08.2026
Oбуна бўлиш
Президент фармонига мувофиқ, август ойининг биринчи якшанбаси "Темирйўл транспорти ходимлари куни" этиб белгиланган.
ТОШКЕНТ, 1 авг – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев темирйўл соҳаси ходимларини касб байрами билан табриклади.
Аввало, сиз, азизларни – ўз касбининг ҳақиқий устаси бўлган ишчи ва хизматчилар, қурувчи ва муҳандислар, машинистлар, вагон кузатувчилари ҳамда соҳа фахрийларини Темир йўл транспорти ходимлари куни билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман, дейилади табрик сўзида.

Шунингдек давлат раҳбари сўнгги йилларда темирўл соҳасида эришилган ютуқларни ҳам санаб ўтган:

2 минг 400 километрдан кўпроқ янги темир йўл тармоқлари қурилиб, фойдаланишга топширилди;
3 минг километрдан ортиқ йўллар электрлаштирилиб, 1 минг 100 километрдан зиёди реабилитация қилинди;
Самарқанд – Ургут, Байтқўрғон – Паркент, Урганч халқаро аэропорти – Хива темир йўл тармоқлари барпо этилди;
Навоий – Бухоро участкасининг иккинчи электрлаштирилган линияси ишга туширилди;
“Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” темир йўли барпо қилинаётгани, қўшни Афғонистон билан темир йўл инфратузилмасини ривожлантириш бўйича ҳамкорлик изчил давом эттирилаётгани Ўзбекистоннинг минтақавий транспорт ва транзит маркази сифатидаги ўрни тобора мустаҳкамланаётганидан далолат беради.
“Hyundai Rotem” компанияси томонидан махсус ишлаб чиқарилган, юқори тезликдаги янги “Жалолиддин Мангуберди” электропоездининг Тошкент – Хива – Тошкент йўналиши бўйича фойдаланишга топширилди.
Табрик сўзи охирида президент темирйўлчиларни яна бир бор табриклаб, уларга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт-саодат, ютуқ ва омадлар тилади.
Янгиликлар лентаси
0