Шавкат Мирзиёев Иссқ-Кўлда сув-мотор спорти мусобақаси очилиш маросимида иштирок этди
13:35 01.08.2026 (янгиланди: 13:38 01.08.2026)

© Пресс-служба президента Узбекистана
Oбуна бўлиш
Президентлар пойга иштирокчиларини қутладилар ва дунёда энг тезюрар қайиқлар билан танишдилар.
ТОШКЕНТ, 1 авг - Sputnik. Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарлари билан биргаликда Иссқ-Кўлда сув-мотор спорти бўйича F1H2O жаҳон чемпионатнинг Қирғизистон Гран-Приси очилиш маросимида иштирок этди.

МО ва Озарбайжон президентлари Иссиқ-кўлда сув-мотор спорти мусобақаси очилиш маросимида
© Пресс-служба президента Узбекистана
Давлат раҳбарлари мусобақа иштирокчилари ва меҳмонларини қутладилар ва мусобақанинг саралаш пойгасини кузатди.

МО ва Озарбайжон президентлари Иссиқ-кўлда сув-мотор спорти мусобақаси очилиш маросимида
© Пресс-служба президента Узбекистана
Гран-при Халқаро сув-мотор спорти иттифоқи шафелигида ўтказилаётган “сувдаги Формула-1” номи билан машҳур бўлган F1H2O жаҳон чемпионатининг иккинчи босқичи ҳисобланади. Мусобақаларда ҳар йили турли мамлакатлардан профессионал жамоа ва спортчилар иштирок этади. Жаҳон чемпионати босқичи Марказий Осиёда илк бор ўтказилмоқда.

МО ва Озарбайжон президентлари Иссиқ-кўлда сув-мотор спорти мусобақаси очилиш маросимида
© Пресс-служба президента Узбекистана
Дастурдан машғулотлар, саралаш босқичи ҳамда соатига 220 километрдан ортиқ тезликда ҳаракатланувчи тезюрар қайиқлардаги асосий пойга ўрин олган.

МО ва Озарбайжон президентлари Иссиқ-кўлда сув-мотор спорти мусобақаси очилиш маросимида
© Пресс-служба президента Узбекистана