Қора денгизда Украина дронлари ҳужумидан сўнг Россия кемаси чўкиб кетди

© FescoТеплоход компании Fesco
Теплоход компании Fesco - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.08.2026
Oбуна бўлиш
Кеманинг 17 нафар экипаж аъзолари яқин атрофда бўлган бошқа бир кема томонидан қутқариб олинган.
ТОШКЕНТ, 1 авг - Sputnik. "Росатом" давлат корпорация хабарига кўра, Украина дронлари ҳужуми натижасида Қора денгизда контейнер кемаси чўкиб кетди.

"Бугун кечқурун Қора денгизда, Новороссийск шаҳридан 130 миль узоқликда, FESCOга тегишли "Янина" кемаси Украина Қуролли Кучларининг жанговар денгиз дронлари ҳужуми натижасида шикастланиб чўкиб кетди", дейилади хабарда.

Росатом бош директори Алексей Лихачев экипажсиз катерлар Москва вақти билан соат 22:00 атрофида кемага ҳужум қилганини таъкидлади.
"Бу халқаро сувларда сузиб юрган ва музлатилган озиқ-овқатлардан тортиб қурилиш ва пардозлаш материалларигача бўлган фуқаролик юкларини ташийдиган мутлақо оддий фуқаролик контейнер кемаси эди", деб таъкидлади у.
Унинг сўзларига кўра, барча 17 экипаж аъзоси яыин атрофда бўлган бошқа бир кема экипажди аъзолари томонидан қутқарилган ва уларнинг аҳволи яхши.
Лихачев Delphinus капитани, Миср фуқароси бошчилигидаги халқаро экипажга миннатдорчилик билдирди, улар дронлар хавфига қарамай, тунда ҳалокат жойига йўл олган ва 16 кишини қутқарган.
Росатом раҳбари шунингдек, Украина Қуролли Кучларининг денгиздаги ҳаракатларини қароқчилик ва талончилик деб атади.
Янгиликлар лентаси
0