Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё ва Озарбайжон норасмий саммитида нутқ сўзлади

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев принял участие в неформальной встрече глав государств ЦА и Азербайджана в Чолпон-Ате.
Шавкат Мирзиёев принял участие в неформальной встрече глав государств ЦА и Азербайджана в Чолпон-Ате.  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.07.2026
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон президенти минтақа ва қўшни давлатлар билан алоқаларни ривожлантиришга даъват қилди.
ТОШКЕНТ, 31 июл — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 31 июль куни Чўлпонота шаҳрида бўлиб ўтган Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этди.
Тадбирда Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон президентлари иштирок этишди. Давлат раҳбарлари ҳудуднинг барқарор ривожланиши ва хавфсизлигини таъминлаш масалалар юзасидан фикр алмашдилар.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев принял участие в неформальной встрече глав государств ЦА и Азербайджана в Чолпон-Ате.
Шавкат Мирзиёев принял участие в неформальной встрече глав государств ЦА и Азербайджана в Чолпон-Ате.
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.07.2026
Шавкат Мирзиёев принял участие в неформальной встрече глав государств ЦА и Азербайджана в Чолпон-Ате.
Саммитда Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади ва унда Марказий Осиё ҳамкорлигигига доир қатор масалаларга алоҳида эътибор қаратди.

Марказий Осиё ва атрофдаги давлатлар билан алоқаларни ривожлантириш

Илгари тарқоқ бўлган Марказий Осиё бугунги кунда биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз натижасида тараққиётнинг умумий мақсадлари йўлида бирлашмоқда.

Бугунги халқаро воқелик биздан янада қатъият билан ҳаракат қилишни ва янада яқин мувофиқлаштирувни талаб этмоқда.
Озарбайжоннинг Маслаҳат учрашувлари форматига қўшилиши ўзаро ҳамкорлигимизни сифат жиҳатидан янги – макроминтақавий даражага олиб чиқмоқда.
Биз учун Марказий Осиё, Жанубий Кавказ ва яқин қўшнимиз – Афғонистонни бирлаштирувчи ягона тараққиёт маконини шакллантириш борасида тарихий имконият очилмоқда.
Ушбу вазиятдан тўлиқ фойдаланиб, биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз билан Евроосиёнинг қоқ юрагида барқарор ривожланиш, ўзаро боғлиқлик ва яхши қўшничилик учун мустаҳкам пойдевор яратишимиз зарур.
Минтақавий ҳамкорликнинг барқарор архитектурасини шакллантиришга ўтиш вақти келди. Унинг тузилиши ҳамкорликнинг самарали институтлари, тармоқ идораларининг яқин муносабатлари, ҳудудларнинг тўғридан-тўғри алоқалари ҳамда ва ривожланишнинг асосий йўналишларидаги узоқ муддатли қўшма дастурларга таяниши зарур.
Минтақамизнинг халқаро субъект сифатидаги мақомини мустаҳкамлаган ҳолда давлатлараро ташкилотлар ва “Марказий Осиё плюс” форматлари доирасида ўзаро мувофиқлаштирувни кучайтириш лозим.

Савдо иқтисодий муносабатлар

Савдо-иқтисодий ва транспорт соҳасидаги ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш, узлуксиз саноат-технологик занжирларни кенгайтириш, умумий рақамли хизматларни ривожлантириш ҳамда инвестиция платформаларини ишга тушириш бўйича келгуси қадамларни пухта ишлаб чиқиш лозим.
Марказий Осиё таълим, илм-фан ва катта маълумотлар соҳасида инновациялар бўйича рақобатбардош хабга айланиши керак. Бунга кадрлар салоҳияти, сунъий интеллект технологиялари, дата-марказлар ва энергетика қувватларини бирлаштирган яхлит инфратузилмани яратиш орқали эришиш мумкин.

Иқлим ўзгаришига қарши биргаликда курашиш

Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳар доим минтақавий кун тартибининг устувор йўналиши бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади. Ягона табиий маконимизда юзага келаётган таҳдидлар давлат чегараларини тан олмайди, шундай экан, уларга жавоб чоралари ҳам умумий бўлиши керак.
Жорий йилги ёзнинг аномал даражада иссиқ келиши иқлим ўзгариши аллақачон иқтисодиёт, сув ва энергетика хавфсизлиги, одамларнинг саломатлиги ва ҳаёт сифатига тўғридан-тўғри таъсир қиладиган омилга айланиб бораётганини яна бир бор кўрсатди. Ана шундай янги хавф-хатарларга биргаликда мослашиш бўйича узоқ муддатли ечимларни топиш муҳимдир.

Гуманитар ҳамкорлик

Ҳамкорлигимизнинг ўзгармас устувор йўналишлари орасида гуманитар алоқалар муҳим аҳамият касб этади. Халқларимиз асрлар давомида ёнма-ён яшаган, савдо-сотиқни ривожлантирган, билим ва маданий анъаналар билан ўзаро алмашган.
Замонавий ҳамкорлик чуқурлашгани сари ҳамжиҳатлик туйғуси ҳам мустаҳкамланмоқда. Умумминтақавий ўзига хослик, халқларимизнинг миллий ўзлиги сақланган ҳолда босқичма-босқич шаклланмоқда.
Ишончим комил, ушбу соҳадаги ишларнинг моҳияти сифат жиҳатидан ўзгариши халқларимиз ўртасидаги бирлик, ҳамжиҳатлик ва ўзаро тушуниш туйғусини мустаҳкамлайди.
Янгиликлар лентаси
0