Ўзбекистонда trade-in тизими қандай ишлайди — видео

Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Бунда эски автомобилларини осон топшириб янгисини харид қилиш учун қулай шароитлар яратилади.
ТОШКЕНТ, 31 июл — Sputnik. Ўзбекистонда эски автомобиллар учун trade-in тизимини ишга туширишга тайёргарлик давом этмоқда
Янги механизм “Тоза ҳаво” умуммиллий лойиҳасининг бир қисмига айланиб, зарарли чиқиндилар миқдорини камайтириш, мамлакат автопаркини янгилаш ва транспорт воситаларини утилизация қилиш тизимини йўлга қўйишга ёрдам беради.
Автомобиль эгалари эски машинасини топшириб, мустақил баҳолашдан ўтиши ва янги автомобиль харид қилишда давлат томонидан кўзда тутилган қўллаб-қувватлаш чораларидан фойдаланиши мумкин бўлади.
Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги Чиқиндилар ҳисобини юритиш ва уларни утилизация қилишни ташкил этиш бошқармаси бошлиғи Умаржон Абдуллаев тизим қандай ишлаши, автомобилларни баҳолаш ва утилизация қилиш билан ким шуғулланиши, шунингдек, транспорт воситалари эгаларига қандай шартлар таклиф этилиши ҳақида сўзлаб берди.
“Транспорт воситасини баҳоловчи ва уни утилизация қилувчи ташкилотлар алоҳида мустақил ишлайди ҳамда очиқ тендер асосида аниқланади”, — деди у.
Батафсил Sputnik Ўзбекистон лавҳасида.
Янгиликлар лентаси
0