Ўзбекистон темирйўлчиларига мукофотлар топширилди

© АО "Ўзбекистон Темир Йўллари"Ўзбекистон темирйўлчилари ўз касб байрами
Ўзбекистон темирйўлчилари ўз касб байрами - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.07.2026
Oбуна бўлиш
Касб байрами муносабати билан 22 нафар темирйўлчиларга соҳанинг олий мукофоти – “Фахрий темир йўлчи” кўкрак нишони топширилди.
ТОШКЕНТ, 31 июл — Sputnik. Бугун, 2026 йил 31 июль куни “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятининг марказий бошқарувида Темир йўл транспорти ходимлари кунига бағишланган тантанали йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишлар залида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқаруви раиси, унинг ўринбосарлари, бўлим бошлиқлари, идоравий ташкилотлар раҳбарлари ва бутун мамлакатдан келган меҳнат жамоалари вакиллари тўпландилар.
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқаруви раиси З.Нарзуллаев ҳамкасбларига табрик сўзи билан мурожаат қилди. Раҳбар жамоани ишдаги садоқати учун миннатдорлик билдирди.
Тадбирда, шунингдек, кўп йиллик ҳалол меҳнати ва ишлаб чиқаришдаги юксак кўрсаткичлари учун 22 нафар ходимга соҳанинг олий мукофоти – “Фахрий темир йўлчи” кўкрак нишони топширилди.
© АО "Ўзбекистон Темир Йўллари"Ўзбекистон темирйўлчилари ўз касб байрами
Ўзбекистон темирйўлчилари ўз касб байрами - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.07.2026
Ўзбекистон темирйўлчилари ўз касб байрами
Шунингдек, Темир йўллар ҳамкорлиги ташкилоти (ОСЖД) ташкил этилганининг 70 йиллиги муносабати билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди, 8 нафар юқори ва ўрта бўғин раҳбарлари ОСЖДнинг Фахрий дипломлари билан тақдирландилар.
Маросим якунлангач, ходимлар Бош бошқарманинг ички ҳовлисида эсдалик учун суратга тушдилар. Тадбир меҳмонлари учун махсус дастур тайёрланди: иштирокчилар пойтахтимизнинг диққатга сазовор тарихий масканлари бўйлаб қизиқарли экскурцияга қўшилиш имконига эга бўлдилар.
Байрам тадбирлари бугун Темирйўлчилар маданият саройида давом этади, бу ерда мамлакатнинг етакчи ижодий жамоалари иштирокида катта гала-концерт бўлиб ўтади.
Маълумки, Шавкат Мирзиёев Фармонига мувофиқ, ҳар йили август ойининг биринчи якшанбасида Темир йўл транспорти ходимлари куни нишонланади.
Янгиликлар лентаси
0