Марокашдан Испанияга қарийб 50 000 мигрант ўтди

Oбуна бўлиш
Испаниянинг Сеута автоном шаҳрига денгиз ва қуруқлик орқали 49 минг мигрантлар ўтди.
ТОШКЕНТ, 31 июл — Sputnik. Сўнгги 24 соат ичида Африка шимолида жойлашган Испаниянинг Сеута шаҳрига қарийб 49 000 мигрант ноқонуний чегарани кесиб ўтган. Бу ҳақида Миллий хавфсизлик департаментига таяниб, Садена СEР радиостанцияси хабар қилмоқда.
Улардан камида 7 000 нафари вояга етмаганлар эканлиги аниқланган. Сеута аҳолисининг умумий сони тахминан 83 000 кишини ташкил қилади.
Шаҳарда Марокашдан сузиш ва пиёда юриш орқали етиб боришга уринаётган мигрантлар оқими кескин ошди. Пайшанба куни вазият айниқса кескинлашди: сўнгги ўн кун ичида чегарани 1500 дан 2000 гача ноқонуний муҳожирлар кесиб ўтган бўлса, бир кун олдин уларнинг сони ўн мингга етди.
ЭФE маълумотларига кўра, одамларнинг аксарияти Кастиллежос ва Сеута ўртасидаги тўсиқни бузиб ўтганида полиция йўқ бўлган. Хавфсизлик кучлари кейинроқ етиб келган ва аралашган.
Испания Ички ишлар вазирлиги қўшин юборишга ваъда берди, Бош вазир Педро Санчес эса вазиятни тинчлантириш учун барча зарур ресурсларни сафарбар қилишга ваъда берди.

Италия ва яна бир қатор ЕИ давлатлари ушбу вазият туфайли Испания билан шенген ҳудуди ҳақидаги шартномани вақтинча тўхтатиб туришни кўриб чиқмоқда.

Сеута — Африканинг шимолий соҳилида Гибралтар бўғозининг қаршисида жойлашган Испаниянинг автоном шаҳри. Унинг майдони: 18,5 км²; аҳолиси: 84 263 кишини ташкил қилади. Марокаш ушбу ҳудудга даъво қилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0