Хушбўйлиги билан машҳур Хоразм гуручи географик кўрсаткич сифатида рўйхатдан ўтказилди

© Министерство юстиции"Хоразм гуручи" зарегистрировано в качестве географического указания
Хоразм гуручи зарегистрировано в качестве географического указания - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.07.2026
Oбуна бўлиш
Энди унинг номи, келиб чиқиши ва ўзига хос сифати ҳуқуқий ҳимоя қилинади.
ТОШКЕНТ, 30 июл — Sputnik. Хоразм гуручи географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу Хоразм воҳасида етиштириладиган гуруч номи ва унинг ўзига хос хусусиятларини ҳуқуқий жиҳатдан муҳофаза қилиш имконини беради.
Хоразм гуручи хушбўйлиги, юқори сифати ва яхши пишиши билан ажралиб туради. Маҳсулотнинг бундай хусусиятлари Амударё сувлари, унумдор тупроқ, қулай иқлим ҳамда авлоддан-авлодга ўтиб келаётган етиштириш тажрибаси билан боғлиқ.
Давлат рўйхатидан ўтказилиши натижасида маҳсулотнинг келиб чиқиши ва сифати ҳимоя қилинади, "Хоразм гуручи" номидан ноқонуний фойдаланишнинг олди олинади.
Истеъмолчилар эса шу ном остида сотилаётган маҳсулотнинг ҳақиқийлигига ишонч ҳосил қилиши мумкин бўлади.
Бу маҳаллий маҳсулотни миллий бренд сифатида ривожлантириш, ички ва ташқи бозорларда кенгроқ тарғиб қилиш ҳамда Хоразмнинг қишлоқ хўжалиги салоҳиятини оширишга хизмат қилади.
Географик кўрсаткич маҳсулотнинг муайян ҳудудга мансублигини ва унинг сифати айнан шу жойнинг табиий ҳамда анъанавий омиллари билан боғлиқлигини тасдиқлайди.
“93 ёшимда ҳам бақувватман”: урганчлик гуруч сотувчи. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.10.2023
Нега уйда ўтиришим керак? Урганчлик 93 ёшли отахон — видео
Янгиликлар лентаси
0