https://sputniknews.uz/20260730/il-bukxara-jazirama-sinovlar-59391160.html
Россиянинг Ил-114-300 самолёти Бухорога жазирамада синовдан ўтиш учун келди
Россиянинг Ил-114-300 самолёти Бухорога жазирамада синовдан ўтиш учун келди
Sputnik Ўзбекистон
Россиянинг Ил-114-300 минтақавий самолёти Бухорода жазирама шароитида синовдан ўтади. Мутахассислар юқори ҳароратда борт тизимларининг барқарор ва ишончли ишлашини текширади.
2026-07-30T18:22+0500
2026-07-30T18:22+0500
2026-07-30T18:22+0500
самолёт
бухоро
ўзбекистонда об-ҳаво
россия
арктика
жазирама
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/07/1e/59390948_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_3b025fc70cadbbc20af57e521ddf4e13.jpg
ТОШКЕНТ, 30 июл — Sputnik. Россиянинг Ил-114-300 минтақавий йўловчи самолёти 40 даражали иссиқ шароитида синовдан ўтиш учун Бухорога келди. Бу ҳақда Sputnik хабар берди.Тажрибавий самолёт Москва вилоятидан тўғридан-тўғри Бухорога парвоз қилди. Минтақавий лайнер қуруқ ва аномал иссиқ об-ҳаво шароитида барча тизимларнинг мустаҳкамлиги ва ишончли ишлашини текширади.Ил-114-300 аввал Ёқутистонда 45 даражагача бўлган совуқда синовдан ўтган. Мутахассислар узоқ вақт совуқда турган самолёт двигателлари, шасси, музлашга қарши ва кондиционерлаш тизимлари, эшиклар ҳамда фавқулодда чиқиш йўлакларининг ишини текширган.Ил-114-300 2026 йил июнда тур сертификатини олди. Базавий кўринишда у 66 нафар йўловчига мўлжалланган, Россияда ишлаб чиқарилган турбовинтли двигателлар ва рақамли учиш-навигация мажмуаси билан жиҳозланган.Самолёт минтақавий қатновларда Ан-24 ва Ан-26 каби эски лайнерларни алмаштириши кутилмоқда.Биринчи серияли Ил-114 1992 йилда Тошкентда ҳавога кўтарилган, 2012 йилга қадар корхонада 17 та самолёт тайёрланган. Кейинчалик Ил-114-100 самолётлари "Uzbekistan Airways" паркида ички йўналишларда хизмат қилган.
https://sputniknews.uz/20260204/moscow-nais-aviatsiya-infratuzilma-korgazma-55473652.html
арктика
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/07/1e/59390948_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_f9e93df5c20904aa5f71ec20638f62ce.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
самолёт, бухоро, ўзбекистонда об-ҳаво, россия, арктика, жазирама
самолёт, бухоро, ўзбекистонда об-ҳаво, россия, арктика, жазирама
Россиянинг Ил-114-300 самолёти Бухорога жазирамада синовдан ўтиш учун келди
Россиянинг янги минтақавий самолёти Бухорода юқори ҳарорат шароитида синовдан ўтказилади.
ТОШКЕНТ, 30 июл — Sputnik. Россиянинг Ил-114-300 минтақавий йўловчи самолёти 40 даражали иссиқ шароитида синовдан ўтиш учун Бухорога келди. Бу ҳақда Sputnik
хабар берди.
Тажрибавий самолёт Москва вилоятидан тўғридан-тўғри Бухорога парвоз қилди. Минтақавий лайнер қуруқ ва аномал иссиқ об-ҳаво шароитида барча тизимларнинг мустаҳкамлиги ва ишончли ишлашини текширади.
Ил-114-300 аввал Ёқутистонда 45 даражагача бўлган совуқда синовдан ўтган. Мутахассислар узоқ вақт совуқда турган самолёт двигателлари, шасси, музлашга қарши ва кондиционерлаш тизимлари, эшиклар ҳамда фавқулодда чиқиш йўлакларининг ишини текширган.
Самолёт Арктика ва табиий музлаш шароитидаги синовларда ҳам қатнашди.
Ил-114-300 2026 йил июнда тур сертификатини олди. Базавий кўринишда у 66 нафар йўловчига мўлжалланган, Россияда ишлаб чиқарилган турбовинтли двигателлар ва рақамли учиш-навигация мажмуаси билан жиҳозланган.
Самолёт минтақавий қатновларда Ан-24 ва Ан-26 каби эски лайнерларни алмаштириши кутилмоқда.
Ил-114 самолётларининг Ўзбекистон билан тарихий боғлиқлиги бор. Ил-114 ва унинг Ил-114-100 версиялари Тошкентдаги Чкалов номидаги авиация ишлаб чиқариш бирлашмасида сериявий ишлаб чиқарилган.
Биринчи серияли Ил-114 1992 йилда Тошкентда ҳавога кўтарилган, 2012 йилга қадар корхонада 17 та самолёт тайёрланган. Кейинчалик Ил-114-100 самолётлари "Uzbekistan Airways" паркида ички йўналишларда хизмат қилган.