Иркутск компаниялари Ўзбекистон билан 112 млн долларлик 11 та лойиҳани ишлаб чиқмоқда

© сайт Культура.рфИркутские компании прорабатывают с Узбекистаном 11 проектов на 112 млн долларов.
Иркутские компании прорабатывают с Узбекистаном 11 проектов на 112 млн долларов. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.07.2026
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ва Иркутск вилояти ишбилармонлари онлайн учрашувда савдо, инвестиция, қишлоқ хўжалиги ва туризмдаги ҳамкорликни муҳокама қилди.
ТОШКЕНТ, 29 июл — Sputnik. Россиянинг Иркутск вилояти компаниялари Ўзбекистон билан умумий қиймати 112 млн доллар бўлган 11 та янги лойиҳани ишлаб чиқмоқда. Бу ҳақда икки томон ишбилармон доираларининг онлайн учрашуви якунлари бўйича "Дунё" ахборот агентлиги хабар берди.
Музокараларда қишлоқ хўжалигида қўшма корхоналар ташкил этиш ва ўзбек тўқимачилик маҳсулотларидан кийим-кечак ишлаб чиқариш масалалари ҳам кўриб чиқилди.
Шунингдек, Наманганда ишлаб чиқарилган эркаклар костюмлари ва бошқа ўзбек тўқимачилик маҳсулотлари учун Новосибирскда махсус савдо маркази очиш таклиф қилинди.
Томонлар Термиздаги "Айритом" эркин савдо зонасида Иркутск вилояти маҳсулотлари шоурумини ташкил этиш имкониятини ҳам муҳокама қилди. Бу майдончадан Иркутск маҳсулотларини Афғонистон бозорига олиб чиқишда фойдаланиш режалаштирилмоқда.
Маълумотларга кўра, ҳозир Ўзбекистон ва Иркутск вилояти иштирокида умумий қиймати 12 млн доллар бўлган учта инвестиция келишуви амалга оширилмоқда. Улар гидравлик ускуналар ишлаб чиқариш, улгуржи савдо ва целлюлоза-картон саноатини қамраб олади.
Бундан ташқари, Иркутск компаниялари 112 млн долларлик яна 11 та лойиҳани ишлаб чиқмоқда. Улар бўйича дастлабки келишувларга 2026 йил апрелдаги "ИННОПРОМ. Марказий Осиё" кўргазмасида эришилган.
Ўзбекистон Озиқ-овқат саноати уюшмаси Иркутск корхоналарининг буюртмалари асосида резавор мевалар етиштиришни йўлга қўйишга тайёрлигини билдирди.
2025 йил якунларига кўра, Ўзбекистон ва Иркутск вилояти ўртасидаги товар айирбошлаш 44 фоизга ўсиб, 180 млн долларга етган. Ўзбекистон вилоятнинг экспорт йўналишлари орасида тўртинчи ўринни эгаллаган.
Томонлар 25–27 август кунлари Иркутскда ўтадиган Байкал халқаро ҳамкорлар форумида музокараларни давом эттиришга келишиб олди.
Ўзбекистон ва Иркутск вилояти ўртасидаги минтақалараро ҳамкорлик - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.04.2026
Матбуот маркази
Ўзбекистонлик инвесторларга Иркутскда чорвачилик ерлари ажратиш таклифи кўриб чиқилмоқда
Янгиликлар лентаси
0