https://sputniknews.uz/20260726/uzbekistan-davlat-qarz-59286337.html
Ўзбекистоннинг давлат қарзи беш йилда қарийб икки баравар ошди - инфографика
Ўзбекистоннинг давлат қарзи беш йилда қарийб икки баравар ошди - инфографика
Sputnik Ўзбекистон
2026 йил бошида Ўзбекистоннинг давлат қарзи 46,9 млрд долларни ташкил этди. Унинг 39,8 млрд доллари ташқи, 7 млрд доллари ички қарз. 2027–2029 йилларда қарзнинг ЯИМга нисбати ўртача 32% бўлиши кутилмоқда.
2026-07-26T15:03+0500
2026-07-26T15:03+0500
2026-07-26T15:03+0500
инфографика
бюджет
энергетика
транспорт
қишлоқ хўжалиги
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/07/1a/59284393_0:0:1281:720_1920x0_80_0_0_1c458f76b29309ce21952aa8d9f46cc3.png
2026 йил 1 январ ҳолатига Ўзбекистоннинг давлат қарзи қолдиғи 46,9 млрд долларни ёки ялпи ички маҳсулотнинг 31,9 фоизини ташкил этди. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги эълон қилган 2027–2029 йилларга мўлжалланган Фискал стратегияда маълум қилинган.Умумий қарзнинг 39,8 млрд доллари давлат ташқи қарзи, 7 млрд доллари эса давлат ички қарзи ҳиссасига тўғри келган. Бир йилда давлат қарзи қарийб 6,7 млрд долларга ёки 16,7 фоизга ошган.2020 йилда давлат қарзи тахминан 23,4 млрд долларни ташкил этган. 2025 йил якунига келиб кўрсаткич икки бараварга яқин ошган. Шу билан бирга, қарзнинг ЯИМга нисбати 2020 йилдаги 33,3 фоиздан 2025 йил якунида 31,9 фоизга тушган. Ташқи қарз таркибида Ўзбекистон Республикаси номидан жалб қилинган қарзлар 35 млрд долларни, давлат кафолати остида олинган қарзлар эса 4,8 млрд долларни ташкил этди. Фискал стратегияга кўра, 2026 йил якунида давлат қарзининг ЯИМга нисбати 31 фоиз бўлиши кутилмоқда. 2027–2029 йилларда эса бу кўрсаткич ўртача 32 фоиз атрофида сақланиши прогноз қилинган. Бу давлат қарзини ЯИМнинг 40 фоизидан оширмаслик бўйича белгиланган чегарадан паст.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/07/1a/59284393_146:0:1106:720_1920x0_80_0_0_18fe2e8069e7524ba1c9299f52a1a0f2.pngSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
инфографика, бюджет, энергетика, транспорт, қишлоқ хўжалиги, инфографика
инфографика, бюджет, энергетика, транспорт, қишлоқ хўжалиги, инфографика
Ўзбекистоннинг давлат қарзи беш йилда қарийб икки баравар ошди - инфографика
2026 йил бошида Ўзбекистоннинг давлат қарзи 46,9 млрд доллар ёки ЯИМнинг 31,9 фоизини ташкил этди.
2026 йил 1 январ ҳолатига Ўзбекистоннинг давлат қарзи қолдиғи 46,9 млрд долларни ёки ялпи ички маҳсулотнинг 31,9 фоизини ташкил этди. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги эълон қилган 2027–2029 йилларга мўлжалланган Фискал стратегияда маълум қилинган.
Умумий қарзнинг 39,8 млрд доллари давлат ташқи қарзи, 7 млрд доллари эса давлат ички қарзи ҳиссасига тўғри келган. Бир йилда давлат қарзи қарийб 6,7 млрд долларга ёки 16,7 фоизга ошган.
2020 йилда давлат қарзи тахминан 23,4 млрд долларни ташкил этган. 2025 йил якунига келиб кўрсаткич икки бараварга яқин ошган. Шу билан бирга, қарзнинг ЯИМга нисбати 2020 йилдаги 33,3 фоиздан 2025 йил якунида 31,9 фоизга тушган.
Ташқи қарз таркибида Ўзбекистон Республикаси номидан жалб қилинган қарзлар 35 млрд долларни, давлат кафолати остида олинган қарзлар эса 4,8 млрд долларни ташкил этди.
Фискал стратегияга кўра, 2026 йил якунида давлат қарзининг ЯИМга нисбати 31 фоиз бўлиши кутилмоқда. 2027–2029 йилларда эса бу кўрсаткич ўртача 32 фоиз атрофида сақланиши прогноз қилинган. Бу давлат қарзини ЯИМнинг 40 фоизидан оширмаслик бўйича белгиланган чегарадан паст.