Танзила Нарбаева “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан мукофотланди

© Пресс-служба Сената Олий МажлисаТанзила Нарбаева приняла участие в Форуме женщин-лидеров в Туркменистане.
Танзила Нарбаева приняла участие в Форуме женщин-лидеров в Туркменистане. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.07.2026
Oбуна бўлиш
Давлат бошқаруви соҳасида кўп йиллик самарали меҳнати ҳамда 70 ёшга тўлиши муносабати билан дейилади фармонда.
ТОШКЕНТ, 25 июл — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Нарбаева “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан мукофотланди. Бу ҳақда президент фармонида айтиб ўтилган.
"Жонкуяр ташкилотчи ва ташаббускор раҳбар сифатидаги бой билим ва тажрибаси, ватанпарварлик фазилатлари билан миллий давлатчилигимизнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш, юртимизда инсон қадрини улуғлаш, аёлларнинг ўрни ва нуфузини юксалтиришга катта ҳисса қўшиб, халқимиз ўртасида муносиб обрў-эътибор қозониб келаётгани, ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш йўлидаги ибратли фаолияти, шунингдек, таваллудининг 70 йиллиги муносабати билан", - дейилади Фармон матнида.

Танзила Камаловна Нарбаева 1956 йил 24 июлда Андижон вилояти, Шаҳрихон туманида туғилган.

2010–2016 йилларда Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимларида ишлаган.

2019 йил 21 июндан бери Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси лавозимида ишлаб келмоқда. Нарбаева Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси лавозимини эгаллаган биринчи аёлдир.
Танзила Нарбаева педагогика фанлари доктори, социология фанлари доктори ва профессор даражасига эга.
Янгиликлар лентаси
0