Ўзбекистонда жон бошига ЯИМ 2026–2029 йилларда қанчага ошади?

Oбуна бўлиш
2026 йилда аҳоли жон бошига ЯИМ 4 629 доллар бўлиши прогноз қилинмоқда.
Ўзбекистонда аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ҳажми 2026 йилда 4 629 долларни, 2027 йилда 5 106 долларни, 2028 йилда 5 598 долларни ва 2029 йилда 6 203 долларни ташкил этиши прогноз қилинмоқда.
Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2027–2029 йилларга мўлжалланган Фискал стратегиясида маълум қилинган.
Шу тариқа, уч йил ичида жон бошига ЯИМ қарийб 1 574 долларга ёки 34 фоизга ошиши кутилмоқда.
Ўсишнинг асосий омиллари сифатида ички истеъмол, хизматлар экспорти ва хорижий инвестициялар кўрсатилган.
Прогнозларнинг ижобий томонга қайта кўриб чиқилиши 2025 йилда иқтисодиёт кутилганидан тезроқ ўсгани, олтин нархининг юқорилиги, хорижий сайёҳлар сони ва хизматлар экспортининг кўпайиши ҳамда сўм курсининг нисбатан барқарорлиги билан изоҳланган.
Шу билан бирга, жон бошига ЯИМ аҳолининг ўртача маоши ёки ҳар бир фуқаро оладиган даромадни англатмайди. У мамлакатда яратилган жами маҳсулот ва хизматлар қийматининг аҳоли сонига нисбатини кўрсатади.
Янгиликлар лентаси
0