Тошкент ёзининг таъми: Эски жува бозорида қовун-тарвуз мавсуми
Тошкент ёзининг таъми: Эски жува бозорида қовун-тарвуз мавсуми
Sputnik Ўзбекистон
Тошкентдаги Эски жува бозори расталари турли навдаги қовунлар ва Жиззахдан келтирилган йирик тарвузлар билан тўлди. Тадбиркор Достон Носиров сотувдаги навлар, уларнинг оғирлиги ва бугунги нархлари ҳақида сўзлаб берди.
ТОШКЕНТ, 23 июл — Sputnik. Ёзнинг айни палласида Эски жува бозорида қовун-тарвуз савдоси янада жонланади. Эрта тонгдан бозорга янги ҳосил олиб келинади. Сотувчилар маҳсулотларни машиналардан тушириб, расталарга жойлайди ва харидорларга пишган меваларни танлашда ёрдам беради.Бу ерда "чиллаки", "кўкча", "гулоба", "ҳандалак" ва "обинавот" каби қовун навларини учратиш мумкин.Тадбиркор Достон Носиров мавсумий қовун-тарвуз савдоси билан шуғулланади. Унинг айтишича, бу йил деҳқонлар сифатли ва ширин ҳосил етиштирган.Ёзги мавсумда энг кўп харид қилинадиган навлардан бири — "чиллаки". Бу қовун ёзнинг энг иссиқ — чилла даврида пишгани учун шундай ном олган.Сирдарё вилоятидаги хўжаликлардан бирида етиштирилган "обинавот" қовуни ҳам бир килограмми 5 минг сўмдан таклиф қилинмоқда. "Кўкча" навининг нархи эса килограммига қарийб 7 минг сўм.Расталардан Жиззах вилоятидан келтирилган тарвузлар ҳам кенг ўрин олган. Уларнинг бир килограмми тахминан 3,5 минг сўмдан сотилмоқда. Битта тарвузнинг ўртача оғирлиги саккиз-ўн килограмм бўлиб, нархи 30–35 минг сўмга тўғри келади.Бозорда ёзги савдонинг ўзига хос муҳити ҳукм суради: расталар қовун ва тарвузларга тўлган, сотувчилар янги ҳосилни тушириш ва жойлаштириш билан банд, харидорлар эса пишган ва ширин меваларни танламоқда.Эски жува бозоридаги қовунлар, йирик тарвузлар ва ёзги савдо муҳити — Sputnik Ўзбекистон фотогалереясида.
Тошкентдаги Эски жува бозори расталари турли навдаги қовунлар ва Жиззахдан келтирилган йирик тарвузлар билан тўлди. Тадбиркор Достон Носиров сотувдаги навлар, уларнинг оғирлиги ва бугунги нархлари ҳақида сўзлаб берди
ТОШКЕНТ, 23 июл — Sputnik. Ёзнинг айни палласида Эски жува бозорида қовун-тарвуз савдоси янада жонланади. Эрта тонгдан бозорга янги ҳосил олиб келинади. Сотувчилар маҳсулотларни машиналардан тушириб, расталарга жойлайди ва харидорларга пишган меваларни танлашда ёрдам беради.
Бу ерда "чиллаки", "кўкча", "гулоба", "ҳандалак" ва "обинавот" каби қовун навларини учратиш мумкин.
Тадбиркор Достон Носиров мавсумий қовун-тарвуз савдоси билан шуғулланади. Унинг айтишича, бу йил деҳқонлар сифатли ва ширин ҳосил етиштирган.
"Деҳқонларимиз етиштирган қовун ва тарвузлар сифатли, ширин. Биз уларни аҳоли учун ҳамёнбоп нархларда таклиф қилишга ҳаракат қиляпмиз. Шукр, бу йил ҳосил яхши", — дейди Достон Носиров.
Ёзги мавсумда энг кўп харид қилинадиган навлардан бири — "чиллаки". Бу қовун ёзнинг энг иссиқ — чилла даврида пишгани учун шундай ном олган.
"Чиллаки" қовунларининг оғирлиги ўртача уч килограммдан саккиз килограммгача бўлади. Ҳозир бир килограммини 5 минг сўмдан сотяпмиз. Саккиз килограммли қовун 40 минг сўм бўлади, лекин харидор билан келишиб, 30–35 минг сўмга ҳам беряпмиз", — дейди тадбиркор.
Сирдарё вилоятидаги хўжаликлардан бирида етиштирилган "обинавот" қовуни ҳам бир килограмми 5 минг сўмдан таклиф қилинмоқда. "Кўкча" навининг нархи эса килограммига қарийб 7 минг сўм.
Расталардан Жиззах вилоятидан келтирилган тарвузлар ҳам кенг ўрин олган. Уларнинг бир килограмми тахминан 3,5 минг сўмдан сотилмоқда. Битта тарвузнинг ўртача оғирлиги саккиз-ўн килограмм бўлиб, нархи 30–35 минг сўмга тўғри келади.
"Битта тарвуз ўртача 30–35 минг сўмга тушади. Айрим харидорлар кичикроқ тарвуз танлайди, бошқалар эса катта ва серсувини қидиради", — таъкидлайди Достон Носиров.
Бозорда ёзги савдонинг ўзига хос муҳити ҳукм суради: расталар қовун ва тарвузларга тўлган, сотувчилар янги ҳосилни тушириш ва жойлаштириш билан банд, харидорлар эса пишган ва ширин меваларни танламоқда.
Эски жува бозоридаги қовунлар, йирик тарвузлар ва ёзги савдо муҳити — Sputnik Ўзбекистон фотогалереясида.