Пресс-центр Sputnik Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.04.2024
Матбуот маркази
Sputnik Ўзбекистон матбуот маркази “Россия сегодня” халқаро медиа гуруҳи таркибига киради. Матбуот-маркази рақами: +99897 190 71 78

“Sputnik”да Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳудудлараро ҳамкорлиги муҳокама қилинади

© SputnikПресс-центр Sputnik Узбекистан
Пресс-центр Sputnik Узбекистан  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.07.2026
Oбуна бўлиш
Остона–Москва–Тошкент видеокўпригида экспертлар икки давлат ҳудудлараро ҳамкорлиги истиқболларини муҳокама қилади.
ТОШКЕНТ, 20 июл — Sputnik. 21 июль куни Тошкент вақти билан соат 12:00 да Sputnik Ўзбекистон мультимедиа матбуот марказида Остона–Москва–Тошкент видеокўприги бўлиб ўтади.
Видеокўприк Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳудудлари раҳбарлари кенгашининг биринчи йиғилиши арафасида ташкил этилади.
Кенгашнинг биринчи йиғилиши 2026 йил 24 июль куни Қозоғистоннинг Ақтау шаҳрида бўлиб ўтади.
Унда икки мамлакат ҳудудлари ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, қўшма саноат лойиҳаларини амалга ошириш, савдо алоқаларини мустаҳкамлаш ҳамда транзит-транспорт салоҳиятини ривожлантириш масалалари муҳокама қилиниши режалаштирилган.
Видеокўприк иштирокчилари мазкур кенгашнинг аҳамияти, ҳудудлараро алоқаларни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари ва учрашувдан кутилаётган натижалар ҳақида фикр алмашади.
Видеокўприк иштирокчилари
Москвада:
— Анна Великая — Россия Фанлар академиясининг Е.М. Примаков номидаги Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро муносабатлар миллий тадқиқот институти катта илмий ходими.
Остонада:
— Алибек Тажибаев — “Евроосиё мониторинги” таҳлилий тадқиқотлар маркази директори.
Тошкентда:
— Бахтиёр Эргашев — “Ma’no” тадқиқот ташаббуслари маркази директори.
Иштирок этиш учун журналистлар таклиф этилади. Батафсил маълумот ва рўйхатдан ўтиш учун:
Телефон: +998 97 190 71 78
Telegram: @alisherakimbaev
Электрон почта: a.akimbaev@sputniknews.com
Матбуот маркази продюсери: Алишер Акимбаев
Янгиликлар лентаси
0