https://sputniknews.uz/20260720/qorshovultepa-arxeologik-mavsum-topilmalar-59142510.html
Қоршовултепа сирлари: 18-археологик мавсумнинг янги топилмалари
Қоршовултепа сирлари: 18-археологик мавсумнинг янги топилмалари
Sputnik Ўзбекистон
Қоршовултепадаги 18-дала мавсумида 38 та тангадан иборат хазина, қадимги мудофаа девори ва зардуштийлик ибодатхонасига оид янги далиллар топилди. Топилмалар қадимги шаҳарнинг савдо ва диний ҳаётини янада очиб бермоқда.
2026-07-20T19:28+0500
2026-07-20T19:28+0500
2026-07-20T19:28+0500
кўргазма
археологик топилма
тошкент
фото
тарихий ёдгорлик
тошкент вилояти
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/07/14/59144448_0:161:3070:1888_1920x0_80_0_0_0c4fd4ff7578c3d88b9df3e5d86b7719.jpg
Икуо Хираяма номидаги Халқаро маданият карвонсаройининг кичик кўргазмалар залида "Қоршовултепа — 2026: дала мавсуми натижалари" номли навбатдаги ҳисобот археологик кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.Тошкент вилояти Чиноз туманидаги "Дўстлик" фермер хўжалиги ҳудудида жойлашган Қоршовултепа ёдгорлиги Чиноз шаҳридан 14 километр масофада жойлашган.Майдони олти гектардан зиёд бўлган қадимий шаҳар харобаси шарқдан ғарбга қараб 330 метр, шимолдан жанубга эса қарийб 200 метрга чўзилган.Қоршовултепада тизимли археологик тадқиқотлар 2008 йилдан буён олиб борилмоқда. 2026 йилги қазишмалар ёдгорликдаги 18-дала мавсуми бўлди.Халқаро маданият карвонсаройи музей бўлими мудири Константин Шейконинг таъкидлашича, дастлабки топилмаларнинг ўзиёқ ёдгорлик катта илмий аҳамиятга эга эканини кўрсатган.Бу йилги асосий ишлар Р-2, Р-3, Р-8 ва Р-10 объектларида олиб борилди. Шунингдек, қалъа деворининг шимолий қисмида янги қазиш майдони очилди. Р-4 ва Р-8 майдонлари орасида қалъани шаҳристондан ажратиб турган деворни аниқлаш мақсадида узунлиги 11 метр, кенглиги уч метр бўлган хандақ қазилди.Р-2 майдонида зардуштийлик ибодатхонасининг ғарбий, жанубий ва шимолий қисмларини ўрганиш давом эттирилди. Бу ерда ибодатхона ҳудудини жануб томондан чегаралаб турган девор топилиб, қисман очилди.Р-3 майдонида археолог Ж. Ильясов томонидан "платформа" деб номланган иншоотда тадқиқотлар давом эттирилди. Олимларнинг тахминига кўра, бу ерда ибодатхона хазинаси ҳамда зардуштийлик ибодатхонасига хизмат қилган хоналар жойлашган бўлиши мумкин.Археолог Геннадий Иванов раҳбарлигида Р-10 майдонида Қоршовултепанинг шимолий мудофаа девори ўрганилди. Қазишмалар натижасида шаҳарнинг мудофаа девори табиий тупроқ устига эмас, балки ундан ҳам қадимги маданий қатламлар устига қурилгани маълум бўлди.Ушбу қатламлардан олинган материаллар милодий VI–VIII асрларга тегишли юқори қатламлардаги топилмалардан фарқ қилади. Бу Қоршовултепа ҳудуди ҳозирга қадар маълум бўлган шаҳар иншоотлари барпо этилишидан анча аввал ҳам бошқа маданиятга мансуб аҳоли томонидан ўзлаштирилган бўлиши мумкинлигини кўрсатади.Мавсумнинг эътиборли топилмаларидан бири бир жойдан топилган 38 та танга бўлди. Тангаларнинг ёнма-ён жойлашиши улар матодан тайёрланган ҳамёнда сақланган бўлиши мумкинлигини кўрсатади.Қоршовултепанинг қадимги Чирчиқ — Парак дарёси ўзани ва Сирдарёга яқин жойлашгани шаҳарнинг стратегик ҳамда савдо аҳамиятини оширган. Бу ҳудуддан Чочни қўшни ўлкалар билан боғлаган карвон йўллари ўтган. Шу боис шаҳар чегара ёки божхона пункти вазифасини ҳам бажарган бўлиши эҳтимолдан холи эмас.Археологик топилмалар шаҳарда зардуштийлар, монийлар ва несториан йўналишидаги насронийлар яшаганини кўрсатади. Бу Қоршовултепада турли диний ва маданий анъаналар ёнма-ён мавжуд бўлганидан далолат беради.Кўргазма экспозициясидан бутун ҳолда сақланган ва ҳали таъмирланмаган сопол идишлар, кичик кўзача, сув идишининг юқори қисми, туби юмалоқ ликопча, катта идиш қопқоқларининг парчалари, тангалар, шиша буюмлар ҳамда бошқа археологик ашёлар ўрин олган.Шунингдек, ташриф буюрувчилар Қоршовултепада олиб борилган қазиш ишлари жараёнини акс эттирувчи фотосуратлар билан ҳам танишишлари мумкин."Қоршовултепа — 2026: дала мавсуми натижалари" кўргазмаси 2026 йил 26 июлга қадар давом этади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/07/14/59144448_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_7d899573b1d3bcc9fb869f955321d23f.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
кўргазма, археологик топилма, тошкент, фото, тарихий ёдгорлик, тошкент вилояти
кўргазма, археологик топилма, тошкент, фото, тарихий ёдгорлик, тошкент вилояти
Қоршовултепа сирлари: 18-археологик мавсумнинг янги топилмалари
Эксклюзив
Экспозиция қадимий шаҳар тарихи, мудофаа иншоотлари, диний ҳаёти ва савдо алоқалари билан таништиради.
Икуо Хираяма номидаги Халқаро маданият карвонсаройининг кичик кўргазмалар залида "Қоршовултепа — 2026: дала мавсуми натижалари" номли навбатдаги ҳисобот археологик кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Тошкент вилояти Чиноз туманидаги "Дўстлик" фермер хўжалиги ҳудудида жойлашган Қоршовултепа ёдгорлиги Чиноз шаҳридан 14 километр масофада жойлашган.
Майдони олти гектардан зиёд бўлган қадимий шаҳар харобаси шарқдан ғарбга қараб 330 метр, шимолдан жанубга эса қарийб 200 метрга чўзилган.
Қоршовултепада тизимли археологик тадқиқотлар 2008 йилдан буён олиб борилмоқда. 2026 йилги қазишмалар ёдгорликдаги 18-дала мавсуми бўлди.
Халқаро маданият карвонсаройи музей бўлими мудири Константин Шейконинг таъкидлашича, дастлабки топилмаларнинг ўзиёқ ёдгорлик катта илмий аҳамиятга эга эканини кўрсатган.
"Биринчи топилмаларнинг ўзи Қоршовултепа жуда қизиқарли ёдгорлик эканини кўрсатди. Бу ердан несториан йўналишидаги насронийга тегишли кўкрак хочининг топилиши тадқиқотчилар эътиборини янада кучайтирди", — деди Константин Шейко.
Бу йилги асосий ишлар Р-2, Р-3, Р-8 ва Р-10 объектларида олиб борилди. Шунингдек, қалъа деворининг шимолий қисмида янги қазиш майдони очилди. Р-4 ва Р-8 майдонлари орасида қалъани шаҳристондан ажратиб турган деворни аниқлаш мақсадида узунлиги 11 метр, кенглиги уч метр бўлган хандақ қазилди.
Р-2 майдонида зардуштийлик ибодатхонасининг ғарбий, жанубий ва шимолий қисмларини ўрганиш давом эттирилди. Бу ерда ибодатхона ҳудудини жануб томондан чегаралаб турган девор топилиб, қисман очилди.
Р-3 майдонида археолог Ж. Ильясов томонидан "платформа" деб номланган иншоотда тадқиқотлар давом эттирилди. Олимларнинг тахминига кўра, бу ерда ибодатхона хазинаси ҳамда зардуштийлик ибодатхонасига хизмат қилган хоналар жойлашган бўлиши мумкин.
Археолог Геннадий Иванов раҳбарлигида Р-10 майдонида Қоршовултепанинг шимолий мудофаа девори ўрганилди. Қазишмалар натижасида шаҳарнинг мудофаа девори табиий тупроқ устига эмас, балки ундан ҳам қадимги маданий қатламлар устига қурилгани маълум бўлди.
Ушбу қатламлардан олинган материаллар милодий VI–VIII асрларга тегишли юқори қатламлардаги топилмалардан фарқ қилади. Бу Қоршовултепа ҳудуди ҳозирга қадар маълум бўлган шаҳар иншоотлари барпо этилишидан анча аввал ҳам бошқа маданиятга мансуб аҳоли томонидан ўзлаштирилган бўлиши мумкинлигини кўрсатади.
"Археологияда бир саволга жавоб топилса, олдимизда яна икки янги савол пайдо бўлади. Қоршовултепа ҳукмдор қароргоҳи, чегарадаги мустаҳкам қалъа ёки савдо йўллари ва дарё кечувини назорат қилган марказ бўлганми — буни кейинги тадқиқотлар кўрсатади", — деди Геннадий Иванов.
Мавсумнинг эътиборли топилмаларидан бири бир жойдан топилган 38 та танга бўлди. Тангаларнинг ёнма-ён жойлашиши улар матодан тайёрланган ҳамёнда сақланган бўлиши мумкинлигини кўрсатади.
"Биз учун фақат алоҳида буюм эмас, балки у топилган археологик муҳит ҳам муҳим. Бу йил 38 та тангадан иборат кичик хазина топдик. Эҳтимол, кимдир ҳамёнини йўқотган ёки уни атайлаб яшириб қўйган", — таъкидлади Геннадий Иванов.
Қоршовултепанинг қадимги Чирчиқ — Парак дарёси ўзани ва Сирдарёга яқин жойлашгани шаҳарнинг стратегик ҳамда савдо аҳамиятини оширган. Бу ҳудуддан Чочни қўшни ўлкалар билан боғлаган карвон йўллари ўтган. Шу боис шаҳар чегара ёки божхона пункти вазифасини ҳам бажарган бўлиши эҳтимолдан холи эмас.
Археологик топилмалар шаҳарда зардуштийлар, монийлар ва несториан йўналишидаги насронийлар яшаганини кўрсатади. Бу Қоршовултепада турли диний ва маданий анъаналар ёнма-ён мавжуд бўлганидан далолат беради.
"Шаҳар муҳим савдо йўлида жойлашган. Бу ердан нафақат товарлар ва одамлар, балки турли маданиятлар, ғоялар ва диний анъаналар ҳам ўтган. Топилмалар қадимий шаҳар ҳаёти нақадар ранг-баранг бўлганини кўрсатмоқда", — деди Константин Шейко.
Кўргазма экспозициясидан бутун ҳолда сақланган ва ҳали таъмирланмаган сопол идишлар, кичик кўзача, сув идишининг юқори қисми, туби юмалоқ ликопча, катта идиш қопқоқларининг парчалари, тангалар, шиша буюмлар ҳамда бошқа археологик ашёлар ўрин олган.
Шунингдек, ташриф буюрувчилар Қоршовултепада олиб борилган қазиш ишлари жараёнини акс эттирувчи фотосуратлар билан ҳам танишишлари мумкин.
"Қоршовултепа — 2026: дала мавсуми натижалари" кўргазмаси 2026 йил 26 июлга қадар давом этади.