Жазирамада электр энергияси рекордлари кетма-кет учинчи кун янгиланди

© Sputnik / Павел Лисицын / Медиабанкка ўтишПодстанция для снабжения электроэнергией
Подстанция для снабжения электроэнергией - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.07.2026
Oбуна бўлиш
15 июль куни электр энергияси истеъмоли 288,1 миллион, ишлаб чиқариш эса 291,4 миллион кВт·соатга етиб, янги тарихий максимумлар қайд этилди.
ТОШКЕНТ, 16 июль — Sputnik. Ўзбекистонда жазирама фонида электр энергияси истеъмоли ва ишлаб чиқариш бўйича рекордлар кетма-кет учинчи кун янгиланди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Электр энергияси истеъмоли ва ишлаб чиқариш кўрсаткичлари уч кун давомида қуйидагича ўсди:
13 июль: истеъмол — 278,6 миллион, ишлаб чиқариш — 281,5 миллион кВт·соат;
14 июль: истеъмол — 284 миллион, ишлаб чиқариш — 287,3 миллион кВт·соат. Шу куни истеъмол 283 миллион кВт·соатлик қишки тарихий максимумдан ҳам ошди;
15 июль: истеъмол — 288,1 миллион, ишлаб чиқариш — 291,4 миллион кВт·соат. Бу бир кун аввалги кўрсаткичлардан мос равишда 4,1 миллион кВт·соатга кўп (қарийб 1,4 фоиз).
Шундай қилиб, уч кун ичида электр энергияси истеъмоли 9,5 миллион, ишлаб чиқариш эса 9,9 миллион кВт·соатга ошди.
Таққослаш учун, аҳоли сони Ўзбекистонга яқин бўлган Польшада 2025 йилги электр энергияси талаби суткасига ўртача 474,6 миллион кВт·соатни, Марокашда эса 127,3 миллион кВт·соатни ташкил этган.
Юқори юклама шароитида энергетика корхоналарининг авария-таъмирлаш бригадалари кучайтирилган тартибда ишламоқда. Вазирлик техник носозликлар туфайли айрим ҳудудларда электр таъминотида вақтинчалик узилишлар кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.
Жаркая погода - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.07.2026
Боғчалар ёпилди, транспорт чекланди: Ўзбекистонда жазирама сабаб қандай чоралар кўрилди
Янгиликлар лентаси
0