Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

ЕОИИ корхоналари иттифоқда ишлаб чиқарилган 12 мингта робот билан жиҳозланиши мумкин

© AP Photo / Josh ReynoldsРобот Boston Dynamics Atlas во время демонстрации в компании в Уолтеме, штат Массачусетс
Робот Boston Dynamics Atlas во время демонстрации в компании в Уолтеме, штат Массачусетс - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.07.2026
Oбуна бўлиш
ЕОИИда саноат корхоналарига иттифоқ мамлакатларида ишлаб чиқарилган 12 мингта роботни жорий этишга қаратилган дастур тайёрланмоқда.
ТОШКЕНТ, 15 июл — Sputnik. Евроосиё иқтисодий комиссияси ЕОИИ саноат корхоналарини иттифоқ мамлакатларида ишлаб чиқарилган роботлар билан жиҳозлашга қаратилган "Саноат робототехникаси" давлатлараро дастурини ишлаб чиқишни кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда "Российская газета" ЕИК маълумотларига таяниб хабар берди.
Дастурни 2028–2032 йилларда амалга ошириш ва унга қарийб 30 миллиард рубль йўналтириш режалаштирилган.
Натижада ЕОИИ корхоналари 12 мингта саноат роботи ва робототехника тизими билан таъминланиши мумкин. Бу иттифоқ бозорининг шу даврдаги роботларга эҳтиёжининг қарийб 10 фоизини қоплайди.
Дастур учта асосий йўналишни қамраб олади:
— саноат робототехникасини ривожлантириш марказларини ташкил этиш;
— роботлар ва уларнинг бутловчи қисмларини серияли ишлаб чиқариш;
— саноат корхоналарига робототехника тизимларини жорий этиш.
Таъкидланишича, бу 2028-2032 йилларда EОИИ бозорида зарур бўлган саноат роботларининг 10 фоизини ёпишга имкон беради.
Лойиҳани аъзо давлатлар бюджетлари, тараққиёт институтлари, кредитлар ва бошқа бюджетдан ташқари манбалар ҳисобидан молиялаштириш таклиф этилмоқда.
Қайд этилишича, битта саноат роботи 3–4 нафар ишчининг вазифасини бажара олади. Ҳар 10 минг ишчига тўғри келадиган роботлар сони 10 тага ошса, саноатда меҳнат унумдорлиги 0,5–1,6 фоизга ўсиши мумкин.
Ҳозирча асосий муаммо — Россия ва Беларусдан ташқари ЕОИИ мамлакатларида робототехника бўйича тасдиқланган миллий дастурлар мавжуд эмаслиги. Бу давлатлараро дастур учун зарур маблағларни белгилашни қийинлаштирмоқда.
Робот компании Промобот, представленный на выставке ВУЗПРОМЭКСПО 2020 в Москве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.02.2026
Ўзбекистон ва ЕОИИ
ЕОИИ роботлаштиришни жаҳон кўрсаткичларига яқинлаштиришни режалаштирмоқда
Янгиликлар лентаси
0