https://sputniknews.uz/20260714/surxondaryo-yollar-yuk-mashinalar-cheklov-59022136.html
Жазирама сабаб Сурхондарё йўлларида юк машиналари ҳаракати чекланади
Жазирама сабаб Сурхондарё йўлларида юк машиналари ҳаракати чекланади
Sputnik Ўзбекистон
Сурхондарёда ҳаво ҳарорати 42–44 даражагача кўтарилиши сабаб оғир юк автомобиллари ҳаракати соат 10:00 дан 19:00 гача чекланади. Чора йўл қопламасини иссиқда шикастланишдан асрашга қаратилган.
2026-07-14T11:44+0500
2026-07-14T11:44+0500
2026-07-14T11:44+0500
ўзбекистон
жамият
йўл
термиз
сурхондарё
жазирама
транспорт
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/03/1a/48581159_0:143:2728:1678_1920x0_80_0_0_2857f1d90d0280c229b9097ee85ae46e.jpg
ТОШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. Сурхондарё вилоятида ўта иссиқ об-ҳаво сабаб оғир юк автомобиллари ҳаракатига вақтинча чеклов жорий этилади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.Чеклов ҳар куни соат 10:00 дан 19:00 гача Термиз шаҳри, туман марказлари ва уларни боғловчи умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларида амал қилади.Гидрометеорология хизмати маълумотларига кўра, вилоятда ҳаво ҳарорати кундузи +42...+44 даражагача, айрим ҳудудларда эса ундан ҳам юқори кўтарилмоқда.Чеклов автомобиль йўлларини асраш, уларнинг муддатидан олдин шикастланишининг олдини олиш ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида киритилмоқда.Ҳайдовчилар ва юк ташувчи корхоналардан ташиш ишларини чеклов вақтидан ташқарига режалаштириш сўралди.
https://sputniknews.uz/20260308/ogir-vazn-yuk-tashuv-ishchi-guruh-56168411.html
ўзбекистон
термиз
сурхондарё
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/03/1a/48581159_150:0:2578:1821_1920x0_80_0_0_aadac4c6d8e9a562be92d9a28af8f058.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон, жамият, йўл, термиз, сурхондарё, жазирама, транспорт
ўзбекистон, жамият, йўл, термиз, сурхондарё, жазирама, транспорт
Жазирама сабаб Сурхондарё йўлларида юк машиналари ҳаракати чекланади
Оғир юк автомобилларининг Термиз шаҳри ва вилоят йўлларида ҳаракатланиши кундузги вақтда вақтинча чекланади.
ТОШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. Сурхондарё вилоятида ўта иссиқ об-ҳаво сабаб оғир юк автомобиллари ҳаракатига вақтинча чеклов жорий этилади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати
хабар берди.
Чеклов ҳар куни соат 10:00 дан 19:00 гача Термиз шаҳри, туман марказлари ва уларни боғловчи умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларида амал қилади.
Гидрометеорология хизмати маълумотларига кўра, вилоятда ҳаво ҳарорати кундузи +42...+44 даражагача, айрим ҳудудларда эса ундан ҳам юқори кўтарилмоқда.
Бундай шароитда асфальтбетон қопламаси ҳарорати 70–80 даражагача етиши мумкин. Натижада йўлнинг юк кўтариш қобилияти пасайиб, оғир транспорт воситалари таъсирида ғилдирак излари, деформация ва бошқа нуқсонлар юзага келади.
Чеклов автомобиль йўлларини асраш, уларнинг муддатидан олдин шикастланишининг олдини олиш ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида киритилмоқда.
Ҳайдовчилар ва юк ташувчи корхоналардан ташиш ишларини чеклов вақтидан ташқарига режалаштириш сўралди.