https://sputniknews.uz/20260713/mirziyoev-bekobod-elektropoezd-polat-majmua-59008832.html
Мирзиёев электропоездда Тошкентдан Бекобод шаҳрига борди
Мирзиёев электропоездда Тошкентдан Бекобод шаҳрига борди
Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев Тошкентдан Бекободга янги электропоездда борди ва Ўзметкомбинатда йилига 1 миллион тонна иссиқ прокатланган пўлат лист ишлаб чиқарадиган мажмуани ишга туширди.
2026-07-13T14:55+0500
2026-07-13T14:55+0500
2026-07-13T15:14+0500
бекобод тумани
металлургия
металлом
ташриф
шавкат мирзиёев
тошкент вилояти
темир йўл
поезд қатнови
экспорт
жамият
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/07/0d/59002758_0:48:1900:1117_1920x0_80_0_0_672c9da7aa367993237408fe9799bb9b.jpg
ТОШКЕНТ, 13 июл — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Бекободга ташрифи чоғида Тошкент–Бекобод йўналишидаги янги электропоезд имкониятлари билан танишди ва Ўзбекистон металлургия комбинатида Қуюв-прокатлаш мажмуасини ишга туширди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.Президент Тошкентдан Бекободга янги электропоездда келди. Узунлиги 192 километр бўлган йўналиш кунига қарийб минг, йилига эса 300 минг нафар йўловчига хизмат кўрсатиши режалаштирилган.Олти вагонли электропоезд 586 нафар йўловчига мўлжалланган бўлиб, соатига 120 километргача тезликда ҳаракатланади. Вагонлар кондиционер, юмшоқ ўриндиқлар, Wi-Fi, USB қувватлаш нуқталари, видеокузатув тизими ва электрон ахборот таблолари билан жиҳозланган. Шундан сўнг давлат раҳбари Ўзбекистон металлургия комбинатидаги янги Қуюв-прокатлаш мажмуасини ишга тушириш маросимида иштирок этди. У мамлакатда иссиқ прокатланган пўлат листлар ишлаб чиқариш бўйича биринчи мажмуа ҳисобланади.Янги қувватда йилига 8 триллион сўмлик 1 миллион тонна иссиқ прокатланган пўлат лист ишлаб чиқарилади. Тошкент ва Самарқанд металлургия заводларининг прокат листларга бўлган эҳтиёжи тўлиқ қопланиши ҳамда 1 минг 200 та юқори даромадли иш ўрни яратилиши кутилмоқда.Комбинатни маҳаллий хомашё билан таъминлаш мақсадида яқин уч-тўрт йилда "Тебинбулоқ" конини ишга тушириб, йилига 1 миллион тонна пўлат ишлаб чиқариш режалаштирилган. "Сурун-ота" конидан эса йилига 600 минг тонна темир хомашёси олинади. Уни қайта ишлаш учун комбинатда 180 миллион долларлик янги металлургия заводи қурилади.Шунингдек, келгуси уч йилда пўлат шарлар ишлаб чиқариш қуввати 250 минг тоннадан 500 минг тоннага етказилади."Ўзметкомбинат" маълумотига кўра, Қуюв-прокатлаш мажмуаси лойиҳасининг умумий қиймати 824 миллион долларни ташкил этади. Технологик ускуналар Италиянинг Danieli компанияси томонидан етказиб берилган, қурилиш ишларида эса Туркиянинг Ronesans Avrasya компанияси иштирок этган.
https://sputniknews.uz/20220812/shavkat-mirziyoev-bekobod-tumaniga-tashrif-buyurdi-27065531.html
бекобод тумани
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/07/0d/59002758_166:0:1854:1266_1920x0_80_0_0_43d8a089a2b8421160561017d05c7947.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
бекобод тумани, металлургия, металлом, ташриф, шавкат мирзиёев, тошкент вилояти, темир йўл, поезд қатнови, экспорт, жамият
бекобод тумани, металлургия, металлом, ташриф, шавкат мирзиёев, тошкент вилояти, темир йўл, поезд қатнови, экспорт, жамият
Мирзиёев электропоездда Тошкентдан Бекобод шаҳрига борди
14:55 13.07.2026 (янгиланди: 15:14 13.07.2026) Президентнинг Бекободга ташрифи доирасида транспорт инфратузилмаси ва металлургия соҳасидаги янги лойиҳалар тақдим этилди.
ТОШКЕНТ, 13 июл — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Бекободга ташрифи чоғида Тошкент–Бекобод йўналишидаги янги электропоезд имкониятлари билан танишди ва Ўзбекистон металлургия комбинатида Қуюв-прокатлаш мажмуасини ишга туширди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати
хабар берди.
Президент Тошкентдан Бекободга янги электропоездда келди. Узунлиги 192 километр бўлган йўналиш кунига қарийб минг, йилига эса 300 минг нафар йўловчига хизмат кўрсатиши режалаштирилган.
Олти вагонли электропоезд 586 нафар йўловчига мўлжалланган бўлиб, соатига 120 километргача тезликда ҳаракатланади. Вагонлар кондиционер, юмшоқ ўриндиқлар, Wi-Fi, USB қувватлаш нуқталари, видеокузатув тизими ва электрон ахборот таблолари билан жиҳозланган.
Ногиронлиги бўлган йўловчилар учун махсус кўтаргичлар, велосипедлар учун алоҳида жойлар ҳам мавжуд.
Шундан сўнг давлат раҳбари Ўзбекистон металлургия комбинатидаги янги Қуюв-прокатлаш мажмуасини ишга тушириш маросимида иштирок этди. У мамлакатда иссиқ прокатланган пўлат листлар ишлаб чиқариш бўйича биринчи мажмуа ҳисобланади.
Янги қувватда йилига 8 триллион сўмлик 1 миллион тонна иссиқ прокатланган пўлат лист ишлаб чиқарилади. Тошкент ва Самарқанд металлургия заводларининг прокат листларга бўлган эҳтиёжи тўлиқ қопланиши ҳамда 1 минг 200 та юқори даромадли иш ўрни яратилиши кутилмоқда.
Комбинатни маҳаллий хомашё билан таъминлаш мақсадида яқин уч-тўрт йилда "Тебинбулоқ" конини ишга тушириб, йилига 1 миллион тонна пўлат ишлаб чиқариш режалаштирилган. "Сурун-ота" конидан эса йилига 600 минг тонна темир хомашёси олинади. Уни қайта ишлаш учун комбинатда 180 миллион долларлик янги металлургия заводи қурилади.
Шунингдек, келгуси уч йилда пўлат шарлар ишлаб чиқариш қуввати 250 минг тоннадан 500 минг тоннага етказилади.
Комбинат ҳудудида "Ўзбекистон экологик технологиялар саноат парки" ташкил этилиб, катта диаметрли қувурлар, кўтарма кранлар ва фильтрлаш ускуналари ишлаб чиқариш бўйича олтита лойиҳа бошланади. Улар доирасида яна 660 та иш ўрни яратилади.
"Ўзметкомбинат" маълумотига кўра, Қуюв-прокатлаш мажмуаси лойиҳасининг умумий қиймати 824 миллион долларни ташкил этади. Технологик ускуналар Италиянинг Danieli компанияси томонидан етказиб берилган, қурилиш ишларида эса Туркиянинг Ronesans Avrasya компанияси иштирок этган.