Қайси ҳудудда шаҳар ва қишлоқ аҳолиси энг кўп — инфографика

Oбуна бўлиш
Тошкент шаҳрини ҳисобга олмаганда, шаҳар аҳолиси энг кўп ҳудуд — Фарғона вилояти, қишлоқ аҳолиси бўйича эса Самарқанд вилояти етакчилик қилмоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, 2026 йил 15 январь ҳолатига Ўзбекистон доимий аҳолисининг 21,3 миллион нафари ёки 54,5 фоизи шаҳарларда яшайди. Қишлоқ аҳолиси сони эса 17,8 миллион кишини ёки жами аҳолининг 45,5 фоизини ташкил этади.
Тошкент шаҳри аҳолиси 3 миллион 224 минг 838 кишига етган. Пойтахт республикада шаҳар аҳолиси энг кўп бўлган ҳудуд ҳисобланади.
Вилоятлар орасида шаҳар аҳолиси сони бўйича Фарғона вилояти етакчилик қилмоқда — 2,382 миллион киши. Кейинги ўринларда Тошкент вилояти — 2,209 миллион ва Наманган вилояти — 2,084 миллион киши билан қайд этилган.
Қишлоқ аҳолиси энг кўп Самарқанд вилоятида — 2,647 миллион киши. Ундан кейин Қашқадарё — 1,959 миллион киши билан жойлашган.
Шаҳар ва қишлоқ аҳолисининг ҳудудлар бўйича тақсимоти — Sputnik Ўзбекистон инфографикасида.
Янгиликлар лентаси
0