Тошкентдаги кўчалардан бири 20 кунга ёпилади

© Sputnik/Abdubakir YunusovПерекрытие движение автомобильной дороги в Ташкенте.
Перекрытие движение автомобильной дороги в Ташкенте. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.07.2026
Oбуна бўлиш
Бу вақт давомида ҳудудда магистрал иссиқ сув қувурларини алмаштириш ишлари олиб борилади.
ТОШКЕНТ, 10 июл — Sputnik. Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманидаги Авиасозлар кўчасининг бир қисмида автомобиллар ҳаракати вақтинча чекланади. Бу ҳақда "Veolia Energy Tashkent" хабар берди.
Компаниянинг маълум қилинишича, чеклов 11 июль соат 08:00 дан 31 июль соат 06:00 гача амал қилади.
© Telegram-канал компании Veolia Energy Tashkent Закрытие дороги
Закрытие дороги - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.07.2026
Закрытие дороги
Таъкидланишича, бу вақт давомида ҳудудда магистрал иссиқ сув қувурларини алмаштириш ишлари олиб борилади. Таъмирлаш ишлари истеъмолчиларни барқарор ва сифатли иссиқлик энергияси билан таъминлаш мақсадида амалга оширилмоқда.
Ишлар давомида хавфсизликни таъминлаш учун кўчанинг тегишли қисми транспорт воситалари ҳаракати учун вақтинча ёпилади.
Ҳайдовчиларга олдиндан ҳаракат йўналишини режалаштириш ҳамда айланма йўллардан фойдаланиш тавсия этилди.
Янгиликлар лентаси
0