Пресс-центр Sputnik Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.04.2024
Матбуот маркази
Sputnik Ўзбекистон матбуот маркази “Россия сегодня” халқаро медиа гуруҳи таркибига киради. Матбуот-маркази рақами: +99897 190 71 78

“Sputnik”да Ўзбекистон–Грузия ҳамкорлиги ва президент ташрифи натижалари муҳокама қилинади

© SputnikПресс-центр Sputnik Узбекистан
Пресс-центр Sputnik Узбекистан  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.07.2026
Oбуна бўлиш
9 июль куни Sputnik Ўзбекистон мультимедиа матбуот марказида Ўзбекистон ва Грузия ҳамкорлиги истиқболларига бағишланган видеокўприк бўлиб ўтади.
ТОШКЕНТ, 8 июл — Sputnik. 9 июль куни Тошкент вақти билан соат 13:00 да Sputnik Ўзбекистон мультимедиа матбуот марказида “Ўзбекистон — Грузия: биринчи давлат ташрифи якунлари ва ҳамкорликнинг янги истиқболлари” мавзусида Тошкент–Тбилиси–Москва видеокўприк мулоқоти бўлиб ўтади.
Иштирокчилар:
Тошкентда:
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Давлат ва ҳуқуқ институти катта илмий ходими, Г.В. Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети доценти Равшан Назаров;
Тбилисида:
Сиёсатшунос, SIKHA Foundation илмий-тадқиқот институти асосчиси Арчил Сихарулидзе;
Москвада:
Россия халқлар дўстлиги университети Иқтисодиёт факультети ўқитувчиси, РФ ҳукумати ҳузуридаги Молия университети эксперти ва ўқитувчиси Фарҳод Ибрагимов.
Президент Шавкат Мирзиёев 2–3 июль кунлари Грузияга илк давлат ташрифини амалга оширди.
Экспертлар давлат ташрифи якунлари, эришилган келишувлар, товар айирбошлаш ва инвестицияларни кўпайтириш истиқболларини муҳокама қилади.
Шунингдек, Жанубий Кавказ орқали транспорт йўналишини ривожлантириш, Ўзбекистоннинг янги бозорлар билан алоқаларини мустаҳкамлашда Грузиянинг роли, энергетика, саноат кооперацияси, туризм, таълим ва ҳудудлараро ҳамкорлик соҳаларидаги янги имкониятларга алоҳида эътибор қаратилади.
Иштирок этиш учун журналистлар таклиф этилади. Батафсил маълумот ва рўйхатдан ўтиш учун:
Телефон: +998 97 190 71 78
Telegram: @alisherakimbaev
Электрон почта: a.akimbaev@sputniknews.com
Матбуот маркази продюсери: Алишер Акимбаев
Янгиликлар лентаси
0