Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

Асосан ЕОИИ: ўзбек гилосини энг кўп харид қилган давлатлар маълум қилинди

Oбуна бўлиш
Россия январь-май ойларида Ўзбекистондан 11,7 минг тонна гилос сотиб олди. Бу умумий экспортнинг қарийб 70 фоизига тенг.
2026 йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистон 11 та хорижий давлатга қиймати 36,5 миллион долларлик қарийб 16,8 минг тонна гилос экспорт қилди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.
Экспорт ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4,1 минг тоннага камайган.
Ҳисоб-китобларга кўра, Ўзбекистон гилос экспортининг деярли 98 фоизи ЕОИИ мамлакатлари ҳиссасига тўғри келган. Асосий харидор Россия бўлиб, ушбу мамлакат ҳиссасига умумий экспортнинг қарийб 70 фоизи тўғри келган.
Январь-май ойларида Ўзбекистон энг кўп гилос экспорт қилган давлатлар:
Россия — 11,7 минг тонна;
Қирғизистон — 2,6 минг тонна;
Қозоғистон — 2 минг тонна;
Беларусь — 135,3 тонна;
БАА — 116,7 тонна;
бошқа давлатлар — 140 тонна.
Шу тариқа, Россия, Қирғизистон, Қозоғистон ва Беларусь ҳиссасига жами 16,4 минг тоннадан зиёд гилос тўғри келган.
Янгиликлар лентаси
0