Ўзбекистонда бензин ва дизель ишлаб чиқариш ошди — инфографика

Oбуна бўлиш
2026 йилнинг январь–май ойларида Ўзбекистонда бензин ва дизель ёқилғиси ишлаб чиқариш ошди.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, январь–май ойларида Ўзбекистонда бензин ва дизель ёқилғиси ишлаб чиқариш ҳажми ошди. Ушбу даврда 502,2 минг тонна автомобиль бензини ишлаб чиқарилган.
Таққослаш учун: 2025 йилнинг шу даврида мамлакатда 492,4 минг тонна бензин ишлаб чиқарилган эди. Ҳисоб-китобларга кўра, бу йилги кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 9,8 минг тоннага ёки қарийб 2 фоизга кўп.
Дизель ёқилғиси ишлаб чиқаришда ҳам ўсиш қайд этилди. 2026 йилнинг январь–май ойларида 476,4 минг тонна дизель ишлаб чиқарилган. 2025 йилнинг мос даврида бу кўрсаткич 442 минг тоннани ташкил этган. Демак, дизель ишлаб чиқариш ҳажми 34,4 минг тоннага ёки қарийб 7,8 фоизга ошган.
Янгиликлар лентаси
0