https://sputniknews.uz/20260704/ozbekistonlik-talaba-rosatom-atom-yoshlari-kengashi-58827093.html
Ўзбекистонлик талаба атом ёшлар кенгашига қандай аъзо бўлди
Ўзбекистонлик талаба атом ёшлар кенгашига қандай аъзо бўлди
Sputnik Ўзбекистон
"Росатом" раҳбари Алексей Лихачев бошчилигидаги ушбу кенгаш тинч атом ва барқарор ривожланишни илгари суриш учун бутун дунёдан ёш истиқболли мутахассисларни... 04.07.2026, Sputnik Ўзбекистон
2026-07-04T15:49+0500
2026-07-04T15:49+0500
2026-07-04T15:51+0500
росатом
талабалар
ўзбекистон
россия
атом энергетикаси
ўзбекистонда атом электростанцияси қурилиши
атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги
ўзатом
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/07/04/58827274_95:0:1899:1015_1920x0_80_0_0_e1be27e7dbab40fafd82e989ef6b018d.jpg
ММФИ МЯТУ Тошкент филиали 4-босқич талабаси Муҳиддин Умидов IMPACT TEAM 2050 халқаро ёшлар маслаҳат кенгашининг янги таркибига кирган турли мамлакатларнинг 13 нафар ёш мутахассисидан бири бўлди. Бу унинг учун нафақат шахсий ютуқ, балки мамлакат ёшлари номидан халқаро майдонда сўзлаш имкониятидир.Кенгашнинг янги таркиби жорий йилда дунёнинг 85 мамлакатидан 700 дан ортиқ иштирокчини жамлаган “Обнинск NEW” IV Халқаро ёшлар ядро форумида эълон қилинди.Ёшлар кенгаши аъзоси бўлиш учун у ариза топширгани, ижтимоий ва медиа фаоллигини намоён этгани ва 2050 йилда ўзини қаерда кўришини гапириб берди. Ва… саралашдан ўтди!Муҳиддин ММФИ МТЯУ Тошкент филиали талабалари орасидан халқаро ёшлар кенгаши таркибига кирган биринчи талаба бўлди. Эндиликда у Ўзбекистон атом соҳаси ёш мутахассисларининг манфаатларини ифодалайди, кадрлар салоҳиятини ривожлантиришга доир ташаббусларни ишлаб чиқишда қатнашади, тинч атом ғояларини илгари суради ҳамда минтақа ёшлари ва “Росатом” раҳбарияти орасидаги ҳамкорликни йўлга қўяди. Яна бир муҳим вазифа — тинч атом ғоясини тарғиб қилишдир.Муҳиддиннинг сўзларига кўра, IMPACT TEAM 2050 да иштирок – бу аввало, энг яхши мутахассислардан ўрганиш, тажриба алмашиш ва атом энергетикаси ривожига ҳисса қўшадиган ечимларни биргаликда излаш имкониятидир.Бугун Муҳиддин ўқишни ММФИ МТЯУ Тошкент филиали Энергоаудит ва энергия самарадорлиги лабораториясидаги ассистентлик иши билан бирга олиб бормоқда. У, шунингдек, “Ўзбекистон ёшлар академияси” дастурининг мураббийи, Жиззах вилоятининг Фориш туманида атом электр станциясини қуриш бўйича ўтказилган жамоатчилик эшитувларида мамлакат ёшлари номидан қатнашган ва Москвадаги Жаҳон атом ҳафталигида иштирок этган.Талабанинг фикрича, атом соҳасининг ривожланиши ёш мутахассислар учун мутлақо янги истиқболлар очади.Муҳиддин бакалавриатни тугатиб, магистратурада ўқишни давом эттиришни ҳамда IMPACT TEAM 2050 жамоаси таркибида фаол ишлашни режалаштирмоқда.“Эндиликда менинг вазифам — ёшларга, мамлакатимга, барча инсонларга атом энергиясининг қўрқинчли эмаслигини кўрсатиш. Бу ерда ҳамма нарса тоза. Электр станцияларининг ўзида ўтказилган кўплаб илмий ва амалий тадқиқотлар АЭСлар нафақат бизнинг минтақамиз, балки бутун дунё учун анча хавфсизроқ ва самаралироқ эканини тушунишимизга имкон беради. Яъни, нефть ва газ маҳсулотларини камайтириш каби кун тартиби мавжуд бўлган бир пайтда кўплаб давлатлар аллақачон бу тенденцияга интилмоқда”, — дейди у.Муҳиддин IMPACT TEAM 2050 таркибида нима билан шуғулланиши ҳақида батафсил Sputnikвидеосида томоша қилинг.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/07/04/58827274_502:0:1855:1015_1920x0_80_0_0_eaa76e2fc2c3da95316dc201ef2c220d.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
росатом, талабалар, ўзбекистон, россия, атом энергетикаси, ўзбекистонда атом электростанцияси қурилиши, атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги, ўзатом, видео
росатом, талабалар, ўзбекистон, россия, атом энергетикаси, ўзбекистонда атом электростанцияси қурилиши, атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги, ўзатом, видео
Ўзбекистонлик талаба атом ёшлар кенгашига қандай аъзо бўлди
15:49 04.07.2026 (янгиланди: 15:51 04.07.2026) "Росатом" раҳбари Алексей Лихачев бошчилигидаги ушбу кенгаш тинч атом ва барқарор ривожланишни илгари суриш учун бутун дунёдан ёш истиқболли мутахассисларни бирлаштиради.
ММФИ МЯТУ Тошкент филиали 4-босқич талабаси Муҳиддин Умидов IMPACT TEAM 2050 халқаро ёшлар маслаҳат кенгашининг янги таркибига кирган турли мамлакатларнинг 13 нафар ёш мутахассисидан бири бўлди. Бу унинг учун нафақат шахсий ютуқ, балки мамлакат ёшлари номидан халқаро майдонда сўзлаш имкониятидир.
Кенгашнинг янги таркиби жорий йилда дунёнинг 85 мамлакатидан 700 дан ортиқ иштирокчини жамлаган “Обнинск NEW” IV Халқаро ёшлар ядро форумида эълон қилинди.
“Мен “Impact Team 2050” жамоасига киритилганимни ва Россиянинг биринчи фан шаҳри— Обнинскка боришимни, у ерда илм-фан, ядро илми, физикаси, атом энергетикаси муҳитини, бу соҳани олға сураётган ёшларнинг шижоатини ҳис қилишимни билганимда... Бу мен учун ҳақиқий “вау” лаҳза бўлди”, — дейди талаба.
Ёшлар кенгаши аъзоси бўлиш учун у ариза топширгани, ижтимоий ва медиа фаоллигини намоён этгани ва 2050 йилда ўзини қаерда кўришини гапириб берди. Ва… саралашдан ўтди!
Муҳиддин ММФИ МТЯУ Тошкент филиали талабалари орасидан халқаро ёшлар кенгаши таркибига кирган биринчи талаба бўлди. Эндиликда у Ўзбекистон атом соҳаси ёш мутахассисларининг манфаатларини ифодалайди, кадрлар салоҳиятини ривожлантиришга доир ташаббусларни ишлаб чиқишда қатнашади, тинч атом ғояларини илгари суради ҳамда минтақа ёшлари ва “Росатом” раҳбарияти орасидаги ҳамкорликни йўлга қўяди. Яна бир муҳим вазифа — тинч атом ғоясини тарғиб қилишдир.
Муҳиддиннинг сўзларига кўра, IMPACT TEAM 2050 да иштирок – бу аввало, энг яхши мутахассислардан ўрганиш, тажриба алмашиш ва атом энергетикаси ривожига ҳисса қўшадиган ечимларни биргаликда излаш имкониятидир.
“Мен учун бу янги билимларга эга бўлиш ҳамда турли мамлакатлар ва соҳалар вакиллари билан бирга ишлаш имкониятидир. Бундай ҳамкорлик барчамизнинг касбий юксалишимизга ёрдам беради”, — дейди у.
Бугун Муҳиддин ўқишни ММФИ МТЯУ Тошкент филиали Энергоаудит ва энергия самарадорлиги лабораториясидаги ассистентлик иши билан бирга олиб бормоқда. У, шунингдек, “Ўзбекистон ёшлар академияси” дастурининг мураббийи, Жиззах вилоятининг Фориш туманида атом электр станциясини қуриш бўйича ўтказилган жамоатчилик эшитувларида мамлакат ёшлари номидан қатнашган ва Москвадаги Жаҳон атом ҳафталигида иштирок этган.
Талабанинг фикрича, атом соҳасининг ривожланиши ёш мутахассислар учун мутлақо янги истиқболлар очади.
“Келажакда минтақамизда АЭСлар сони янада кўпаяди деб умид қиламан ва бу ёрқин, мустақил ҳамда экологик тоза энергетик келажакка эришиш йўлидаги янги босқич, янги давр бўлади”, — дейди у.
Муҳиддин бакалавриатни тугатиб, магистратурада ўқишни давом эттиришни ҳамда IMPACT TEAM 2050 жамоаси таркибида фаол ишлашни режалаштирмоқда.
“Эндиликда менинг вазифам — ёшларга, мамлакатимга, барча инсонларга атом энергиясининг қўрқинчли эмаслигини кўрсатиш. Бу ерда ҳамма нарса тоза. Электр станцияларининг ўзида ўтказилган кўплаб илмий ва амалий тадқиқотлар АЭСлар нафақат бизнинг минтақамиз, балки бутун дунё учун анча хавфсизроқ ва самаралироқ эканини тушунишимизга имкон беради. Яъни, нефть ва газ маҳсулотларини камайтириш каби кун тартиби мавжуд бўлган бир пайтда кўплаб давлатлар аллақачон бу тенденцияга интилмоқда”, — дейди у.
Муҳиддин IMPACT TEAM 2050 таркибида нима билан шуғулланиши ҳақида батафсил Sputnikвидеосида томоша қилинг.