Тбилисида Алишер Навоий ҳайкали очилди – фото

© Пресс-служба президента Узбекистана
Oбуна бўлиш
Таъкидланишича, ҳайкалнинг очилиши Ўзбекистон билан Грузия ўртасидаги маданий алоқалар тарихида яна бир муҳим воқеа бўлди.
ТОШКЕНТ, 3 июл — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Грузия бош вазири Ираклий Кобахидзе Тбилиси шаҳрида шоир ва мутафаккир Алишер Навоий ҳайкалининг тантанали очилиш маросимида иштирок этди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
“Тбилиси шаҳрида Алишер Навоий ҳайкалининг очилиши Ўзбекистон билан Грузия ўртасидаги маданий алоқалар тарихида яна бир муҳим воқеа бўлди. Халқларимизни азалдан савдо йўллари, дўстлик ва ўзаро ҳурмат ришталари боғлаб келган, бир-биримизнинг бой маданий меросимизга қизиқишимиз катта”, - дейилган хабарда.

1/4
© Пресс-служба президента Узбекистана

2/4
© Пресс-служба президента Узбекистана

3/4
© Пресс-служба президента Узбекистана

4/4
© Пресс-служба президента Узбекистана
1/4
© Пресс-служба президента Узбекистана
2/4
© Пресс-служба президента Узбекистана
3/4
© Пресс-служба президента Узбекистана
4/4
© Пресс-служба президента Узбекистана
Қайд этилишича, сўнгги йилларда Ўзбекистон билан Грузия ўртасидаги маданий-гуманитар ҳамкорлик янги босқичга кўтарилди. Тбилиси шаҳрида Ўзбекистон маданияти ва киноси кунлари, Тошкент шаҳрида эса Грузия маданияти кунлари муваффақиятли ўтказилди.
Тошкентнинг марказий кўчаларидан бири грузин шоири Шота Руставели номи билан аталган, грузин мумтоз адабиётининг буюк намояндасига ҳайкал ўрнатилган. Ўз навбатида, жорий йилда Тбилиси марказий боғларидан бирига Алишер Навоий номи берилди.

1/2
© Пресс-служба президента Узбекистана

2/2
© Пресс-служба президента Узбекистана
1/2
© Пресс-служба президента Узбекистана
2/2
© Пресс-служба президента Узбекистана
Навоий ҳайкали Москва, Душанбе, Остона, Токио, Минск, Шанхай, Сеул, Боку, Анқара ва Ўш шаҳарларида ўрнатилган.
