Ўзбекистон саноатида қайси тармоқ энг кўп маҳсулот ишлаб чиқармоқда

Oбуна бўлиш
Энг катта улуш ишлаб чиқарадиган саноатга тўғри келмоқда - 436,2 трлн сўм.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил январь-май ойларида Ўзбекистонда 505,9 трлн сўмлик саноат маҳсулоти ишлаб чиқарилди.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 7,9 фоизга ошган.
Саноат маҳсулотларининг асосий қисми қайта ишлаш саноат ҳиссасига тўғри келди — 436,2 трлн сўм.
Бошқа йўналишлардаги кўрсаткичлар қуйидагича:
тоғ-кон саноати ва очиқ конларни ишлаш — 34,7 трлн сўм;
электр, газ, буғ билан таъминлаш ва ҳавони кондициялаш — 32,4 трлн сўм;
сув билан таъминлаш, канализация тизими, чиқиндиларни йиғиш ва утилизация қилиш — 2,7 трлн сўм.
Батафсил — Sputnik инфографикасида.
Янгиликлар лентаси
0