https://sputniknews.uz/20260703/charm-poyabzal-subsidiyalar-58798903.html
Чарм ва пойабзал ишлаб чиқарувчиларга янги субсидиялар берилади
Чарм ва пойабзал ишлаб чиқарувчиларга янги субсидиялар берилади
Sputnik Ўзбекистон
Пойабзал ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан ўз эҳтиёжлари учун импорт қилинган пойабзал қолиплари қийматининг 50 фоиз қисми қоплаб берилади. 03.07.2026, Sputnik Ўзбекистон
2026-07-03T14:33+0500
2026-07-03T14:33+0500
2026-07-03T14:33+0500
иқтисод
субсидия
пойабзал
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/785/58/7855873_0:67:1281:787_1920x0_80_0_0_a3f74fe9e9281fba0589d90eb3397080.jpg
ТОШКЕНТ, 3 июл — Sputnik. Ўзбекистонда чарм-пойабзал саноатида тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш қўллаб-қувватланади. Президентнинг тегишли қарори қабул қилинди.Қарорга кўра, 2026 йил 1 июлдан бошлаб 2028 йил 31 декабрга қадар Енгил саноатни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан:2026 йил 1 сентябрдан давлат харидларида иштирок этадиган корхоналарга маҳсулот ишлаб чиқаришда кооперация асосида маҳаллий чарм хомашёси ва бутловчилардан фойдаланиш даражаси, яратилган иш ўринлари сони, белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказган савдо белгиси ва брендига кўра қўшимча балл бериш ва 15 фоизгача нарх преференцияси тақдим этиш тартиби жорий этилади.Давлат буюртмачилари учун давлат харидлари электрон тизими орқали харид қилинадиган махсус пойабзалларнинг давлат харидлари тавсифида мувофиқлик сертификати тўғрисидаги ахборотни жойлаштириш талаби жорий этилади.
https://sputniknews.uz/20250313/ozbekiston-charm-rossiya-bozor-48373906.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/785/58/7855873_70:0:1209:854_1920x0_80_0_0_fba7af1de8b0cc694ef925cae4984357.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, субсидия, пойабзал
иқтисод, субсидия, пойабзал
Чарм ва пойабзал ишлаб чиқарувчиларга янги субсидиялар берилади
Пойабзал ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан ўз эҳтиёжлари учун импорт қилинган пойабзал қолиплари қийматининг 50 фоиз қисми қоплаб берилади.
ТОШКЕНТ, 3 июл — Sputnik. Ўзбекистонда чарм-пойабзал саноатида тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш қўллаб-қувватланади. Президентнинг тегишли қарори
қабул қилинди. Қарорга кўра, 2026 йил 1 июлдан бошлаб 2028 йил 31 декабрга қадар Енгил саноатни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан:
терини қайта ишлаб, тайёр чарм ишлаб чиқарувчи корхоналарга ишлаб чиқариб, реализация қилинган тайёр чармнинг ҳар бир дециметр квадрати учун 350 сўм миқдорида субсидия ажратилади;
пойабзал ва чарм-атторлик маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналарга ишлаб чиқаришга жорий қилинган ҳар бир янги модел учун 1 млн сўм, бироқ бир корхона учун бир календарь йилида 50 млн сўмдан ошмаган миқдорда субсидия ажратилади;
пойабзал ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан ўз эҳтиёжлари учун импорт қилинган пойабзал қолиплари қийматининг 50 фоиз қисми, бироқ бир календарь йилида Европа Иттифоқи давлатлари учун 10 минг доллар, бошқа давлатлар учун 5 минг доллардан ошмаган миқдорда қоплаб берилади;
енгил саноат корхоналари томонидан сув тозалаш иншоотларида белгиланган меъёрлар доирасида сувни тозалаш учун харид қилинган кимёвий воситалар ва реагентлар қийматининг 50 фоиз қисми қоплаб берилади.
2026 йил 1 сентябрдан давлат харидларида иштирок этадиган корхоналарга маҳсулот ишлаб чиқаришда кооперация асосида маҳаллий чарм хомашёси ва бутловчилардан фойдаланиш даражаси, яратилган иш ўринлари сони, белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказган савдо белгиси ва брендига кўра қўшимча балл бериш ва 15 фоизгача нарх преференцияси тақдим этиш тартиби жорий этилади.
Давлат буюртмачилари учун давлат харидлари электрон тизими орқали харид қилинадиган махсус пойабзалларнинг давлат харидлари тавсифида мувофиқлик сертификати тўғрисидаги ахборотни жойлаштириш талаби жорий этилади.